ЕТТБ туркман ишбилармонлари учун «Экспорт мактаби» ни ташкил этди

Туркманистон ва ЕТТБ байроқлари. turkmenportal.com. айти фотосурати

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ашхободда туркман ишбилармонлари учун бепул экспорт мактабини ташкил қилди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар берди.

Дастур доирасида экспорт фаолияти учун энг долзарб мавзулар бўйича еттита семинар, шунингдек, консультациялар ва консалтинг ечимларини тақдим этиш, жумладан экспорт бозорларини ўрганиш, халқаро стандартларни жорий этишга тайёрлик диагностикаси, экспорт веб-сайтларини яратиш киради.

Экспорт мактаби дастури Туркманистоннинг янги ишбилармонлари ва шунга ўхшаш фаолият тажрибасига эга бўлмаган компанияларига экспорт соҳасида асосларни олиш имконини беради.

«Бу ташқи савдода дастлабки қадамларни қўйиш ва янги ташқи бозорларга ишончли киришга тайёргарлик кўришга ёрдам беради», — дейилади хабарда.

2022 йили Туркманистон 12,7 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди, унинг 80 фоизи давлат томонидан ишлаб чиқариладиган энергия ресурслари таъминотига тўғри келади. Хитой ресурсларнинг асосий харидоридир.

Мамлакат мева-сабзавот, асосан помидор, кийим-кечак, хусусан, пойабзал экспорт қилади. Бу товарларнинг асосий харидорлари қўшни давлатлар, шунингдек Россия ва Бирлашган Араб Амирликларидир.

Айтиш жоиз, Европа институтлари туркманистонлик мутахассислар учун уларнинг малакасини оширишга қаратилган турли ўқув тадбирларини мунтазам ташкил этиб келишади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди