Қозоғистон терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатида илк бор мағлубиятни бошдан кечирди

Қозоғистон — Чехия ўйинидан лавҳа. sportnet.live сайти фотосурати

Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Чехияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мусобақанинг биринчи босқичида қозоғистонликлар Норвегия терма жамоасини буллитда мағлуб этишган бўлса, иккинчи учрашувда уларга кўпроқ номдор ва тажрибали чехлар қаршилик кўрсатишди. Биринчи бўлимдаёқ иккита шайба Андрей Шутов дарвозасига учиб кирди. Якуб Зборжил ва Доминик Кубалик ўйинда ажралиб турди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида Максим Мухаметов ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, сўнгги йигирма дақиқада чехлар яна уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Дублга Кубалик ҳамда Лукаш Седлак ҳамда Ян Коштялек бир мартадан эгалик қилишди.

Икки турдан сўнг қозоғистонликлар В гуруҳида Норвегия, Латвия ва Словенияни ортда қолдирган, бироқ Швейцария, Канада, Чехия ва Словакия термаларидан ортда қолган ҳолда икки очко билан бешинчи ўринни эгаллаб туришибди. 16 май куни Учинчи турда Қозоғистон терма жамоаси Швейцария билан баҳлашади.

12-28 май кунлари Латвия ва Финляндияда хоккей бўйича 86-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада 16 та жамоа саккиз жамоадан иборат икки гуруҳга бўлинган ҳолда давра тизимида ўйнайди. Энг яхши тўртта жамоа медаллар учун курашни давом эттириш учун плей-офф босқичига йўл олади. Энг ёмон натижали жамоа эса синфда — I Дивизионга тушади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ