Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин йигирмадан ортиқ ҳужжат, жумладан ўзаро виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар беради Марказий Осиё давлати раҳбарининг матбуот хизмати.
Тўқаев 18-19 май кунлари «Хитой-Марказий Осиё» саммити бўлиб ўтадиган Сиан шаҳрига учиб кетди. Ушбу тадбир арафасида Қозоғистон президенти Хитой раҳбари билан музокаралар ўтказди.
Қозоғистон раҳбари ҳамкасбига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, уни мамлакат раислигига қайта сайлангани билан табриклади.
«Қозоғистон учун Хитой Халқ Республикаси алоҳида аҳамиятга эга. Ҳамкорлигимиз мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ёрдамга асосланган. <…> Биз учун Хитой билан абадий ҳар томонлама стратегик шерикликни янада ривожлантириш жуда муҳим», — деди Тўқаев.
Си Цзиньпин, ўз навбатида Қозоғистон раҳбарига Хитойга ташриф таклифини қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирди ва уни 70 ёшга тўлиши билан табриклади.
Томонлар савдо-иқтисодий, нефть-газ, нефть-кимё, энергетика, молия, транспорт-транзит, таълим ва фан соҳаларида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида давлат раҳбарлари 23 та ҳужжат имзоладилар. Мана уларнинг тўлиқ рўйхати:
✅ Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти;
✅ Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича Меморандум;
✅ Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми;
✅ Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида саноатлаштириш ва сармоя киритиш соҳасидаги ҳамкорлик режаси;
✅ Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги Битим;
✅ Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль ташуви тўғрисидаги Битим;
✅ Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Қозоғистон Республикасидан Хитойга кунгабоқар, отқулоқ, соя ва зиғир уруғининг экспорт партияларига қўйиладиган санитария ва фитосанитария талаблари тўғрисидаги Протокол;
✅ Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Қозоғистон Республикасидан Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинаётган нўхат ва озиқ-овқат ясмиқларига нисбатан инспекция ва карантин талаблари тўғрисидаги баённома;
✅ Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Қозоғистон Республикасидан Хитой Халқ Республикасига сув маҳсулотлари экспорти тўғрисидаги Баённома;
✅ Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги учинчи трансчегаравий темир йўл лойиҳасини биргаликда амалга оширишни дастлабки кўриб чиқиш бўйича ўзаро англашув меморандуми ;
✅ Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида маданият марказларини ташкил этиш ниятлари тўғрисидаги меморандум;
✅ Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида савдо-иқтисодий тадқиқотлар соҳасида ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандум;
✅ Қозоғистон стандартлаштириш ва метрология институти ва Хитой Халқ Республикаси стандартлаштириш идораси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
✅ Қозоғистон Республикаси Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ва Хитой Халқ Республикаси Тянцзин шаҳри Халқ ҳукумати ўртасида «Лу Бан устахонаси»ни ташкил этиш тўғрисидаги келишув;
✅ Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри ва Хитой Халқ Республикасининг Сиан шаҳри ўртасида қардош шаҳар муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
✅ Қозоғистон Республикасининг Шимолий Қозоғистон вилояти ва Хитой Халқ Республикасининг Шэнси провинцияси ўртасида қардош шаҳар муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим;
✅ Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ва Сиан Шимоли-ғарбий политехника университети ўртасида СШҒПУ филиалини КазНУ қошида очиш бўйича келишув;
✅ Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Энергетика бўйича давлат бошқармаси ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;
✅ Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси ўртасида Қозоғистон-Хитой стратегик энергетика ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича асосли келишув;
✅ Қозоғистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Стандартлаштириш бошқармаси ўртасида меморандум;
✅ «Хабар агентлиги» АЖ ва Хитой Медиакорпорацияси (CMG) ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми;
✅ Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети ва Хитой нефть университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишув;
✅ С.Сейфуллин номидаги Қозоғистон агротехника университети ва Хитой шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома.
Хитой матбуотига кўра, «Хитой-Марказий Осиё» саммити жорий йилда Хитойда ўтказилаётган биринчи йирик ташқи сиёсат тадбиридир. Қайд этилишича, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган 31 йил ичида минтақа давлат раҳбарлари биринчи марта офлайн-форматда учрашадилар.
Тадбир доирасида томонлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этиладиган «Хитой-Марказий Осиё» ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш маросими бўлиб ўтиши кутилмоқда.