Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси ЕВРО-2024 саралашида қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди

Қозоғистонликлар гол қувончида. worldnewsera.com сайти фотосурати

Қозоғистон терма жамоаси 2024-йилги Европа чемпионати саралаш босқичида уч кун ичида яна иккита ғалабага эришди.Аввалроқ қозоғистонликлар Дания терма жамоасини сенсацион тарзда мағлуб этишганди.

Дастлаб, 16 июнь куни гуруҳ босқичининг 3-турида қозоғистонликлар ўз майдонида Сан-Марино терма жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва рақибни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Вороговский, Тағиберген (пеналтидан) ва Зайнутдинов ажралиб туришди.

19 июнь куни Қозоғистон терма жамоаси Шимолий Ирландия билан учрашди ва мутахассислар учун кутилмаганда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижа ниҳоятда кутилмаган ва букмекерлар прогнозларига зид бўлди. Учрашув деярли бутун ўйин давомида босим остида қолган қозоғистонликлар учун кескин ўтди. Бироқ 87- дақиқада Аимбетов том маънода майдон марказидан учта ҳимоячи орқали Шимолий Ирландия жарима майдончасига ёриб ўтиб, дарвозабоннинг ёнидан ўтиб тўп киритди.

Тўрт турдан сўнг D гуруҳидаги тартиб қуйидагича: активда 9 очко билан дастлабки икки ўринни Финляндия ва Қозоғистон бўлишди. Дания ва Словения термаларида 7 очко бор. Шимолий Ирландияда 3 очко, Сан-Маринода 0 очко.

Кейинги турда 7 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоаси ўз майдонида Финляндия билан баҳс олиб боради.

ЕВРО-2024 саралаш босқичи 2023 йил 23 мартидан 2024 йил 26 мартигача давом этади. Турнирда 10 гуруҳга бўлинган 53 та жамоа иштирок этмоқда (Россия жамоаси Украина ҳудудида Россия расмийлари томонидан МҲО бошланганлиги сабабли мусобақадан четлаштирилган). Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа Европа чемпионатига йўл олади, қолган йўлланмалар 2024-йилнинг март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳлари ғолиблари, жумладан Қозоғистон ҳам иштирокидаги плей-офф босқичида ўйнайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ