Қозоғистон Экология вазирининг собиқ ўринбосари давлат маблағларини ўмарганликда айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум этилди

Ахметжан Примқулов. aktobetimes.kz сайти фотосурати

Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг собиқ ўринбосари Ахметжан Примқулов бир умрга давлат хизмати ва квазидавлат секторида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, етти йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда 3 июль куни Остона шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.

Ҳукм Қозоғистон пойтахтининг жиноий ишлар бўйича туманлараро суди томонидан чиқарилган. Бу ишда Примқуловдан ташқари «Оператор РОП» МЧЖ собиқ раҳбариятининг яна уч нафар вакили иштирок этган: 2016 йилдан 2019 йилгача компания бош директори лавозимида ишлаган Светлана Коротенко, МЧЖни 2019 йилдан 2022 йилгача бошқарган Медет Кумаргалиев ва компаниянинг собиқ молиявий директори Рустам Темирбек.

Уларга Қозоғистон Жиноят кодексининг учта моддаси: 189-модда 4-қисми 2-банди («Бошқаларнинг ишониб топширилган мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш»), 250-модданинг 1-қисми («Ваколатларни суиистеъмол қилиш») ва 3-банди, 361-модданинг 4-қисми («Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш») бўйича айбланган.

Коротенко ва Кумаргалиевнинг ҳар бири ўн йил муддатга тижорат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар, шунингдек, Примқулов давлат мукофотларидан маҳрум этилади.

Темирбек икки йилга озодликдан маҳрум этилган, аммо амнистия муносабати билан унинг жазоси икки баробарга қисқартирилганбир йилга озодликдан маҳрум қилинган. У беш йил давомида тижорат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлай олмайди.

Мазкур иш бўйича айбланувчиларнинг ҳибсга олингани ҳақида 2022 йил январида хабар берилган. Суднинг аниқлашича, РОПнинг уч нафар етакчиси, ўз навбатида, 2016 йилдан бошлаб, Экология вазири ўринбосари Примқулов билан ҳамкорликда, бир неча бор, айниқса, катта миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиришган. У шўъба корхонанинг хизмат кўрсатмай қолган автотранспорт воситаларини оширилган нархда тасарруф этиш бўйича хизматлари учун асоссиз ҳақ тўлашдан иборат бўлган. Етказилган зарарнинг умумий миқдори 26,8 миллиард тенгени (2022 йил январь ойидаги курс бўйича тахминан 61,6 миллион доллар) ташкил этган.

«Бундан ташқари, Экология вазири ўринбосари ўз ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда, кабел ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун кенгайтирилган мажбуриятларни жорий этган қонунга хилоф буйруқ имзолаган. Натижада 325 миллион тенгедан (747 минг доллар) ортиқ зарар кўрилган. Худди шу даврда «ОператорРОП» МЧЖ раҳбарлари собиқ вазир ўринбосари билан ҳамкорликда МЧЖ ҳисобидаги 180 миллиард тенге (тахминан 414 миллион доллар)ни ўғирлашга уринган. Маҳкумлар ўғирликни Қозоғистон ҳудудида шўъба корхона томонидан олтита чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш вақтида содир этишни режалаштиришган», — дейилади Остона шаҳар суди матбуот хизмати хабарида.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ