Тожикистон йил бошидан буён қарийб 44 миллион долларлик электр энергияси экспорт қилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Жорий йилнинг биринчи олти ойида Тожикистон 43,2 миллион доллардан ортиқ электр энергияси экспорт қилган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллион долларга кам, дея хабар беради «Азия-Плюс» республика Статистика агентлиги маълумотларига таяниб.

Аниқлик киритилишича, тузилган шартномалар доирасида «Барки тожик» давлат корхонаси Афғонистонга (бутун йил давомида, лекин куз-қиш даврида чекланган ҳажмларда) ва Ўзбекистонга фақат баҳор-ёз даврида электр энергияси етказиб беради (майдан августгача).

Бунинг сабаби, куз-қиш мавсумида ҳатто ички истеъмолчиларни таъминлашга ҳам электр энергияси етишмайди. Ёзда Тожикистонда катта миқдорда сув ва энергия ресурслари мавжуд бўлиб, уларнинг бир қисми исроф бўлади.

Жорий йилнинг май ойи ўрталарида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Тожикистондан мавсумий электр энергияси импорти бошланганини маълум қилган эди.

«Маълумки, 2018 йилдан буён ёзги мелиорация даврида ишлаб чиқарилган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти йўлга қўйилган ва бу, ўз навбатида, мамлакатимиз сув ҳавзаларига келадиган табиий сувлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилмоқда», — дейилади бошқармада.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда қарийб 10,7 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга кўпдир.

Электр энергиясининг қарийб 95 фоизи гидроэлектростанцияларда, қолган қисми иссиқлик станцияларида, шунингдек қуёш станцияларида кичик ҳажмларда ишлаб чиқарилади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди