Тўқаев ҳукуматни янгилаш ишларини якунлади ва айрим вилоят ҳокимларини тасдиқлади

opennews.kz сайти фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 5 сентябрь куни ҳукумат аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги сўнгги фармонларни имзолади, уларнинг янгиланиши давлат раҳбарининг 1 сентябрь куни халққа мурожаатидан сўнг бошланди.

Алихон Смаилов Бош вазир лавозимида қолди, унинг олти ўринбосари бор:

✅ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Роман Скляр;

✅ Бош вазир ўринбосари, Ҳукумат аппарати раҳбари – Ғалимжон Қўйшебаев;

✅ Бош вазир ўринбосари, Молия вазири – Ерулан Жамаубаев;

✅ Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири – Мурат Нуртлеу;

✅ Бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин;

✅ Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсенова.

Вазирликлар сони 19 тадан 21 тага кўпайди (рўйхатда юқорида тилга олинган вазирлар ҳам бор – тўлиқлик учун):

👉 Мудофаа вазирлигини Руслан Яхшиликов бошқаради;

👉 Ички ишлар вазирлигини — Ержан Саденов;

👉 Миллий иқтисодиёт вазирлигини — Алибек Қуантиров;

👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлигини — Аидарбек Сапаров;

👉 Адлия вазирлигини — Азамат Есқораев;

👉 Фан ва олий таълим вазирлигини — Саясат Нурбек;

👉 Соғлиқни сақлаш вазирлигини — Азҳар Гиният;

👉 Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини — Светлана Жакупова;

👉 Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги – Бағдат Муксин;

👉 Таълим вазирлигини — Ғани Бейсембаев;

👉 Савдо ва интеграция вазирлигии — Арман Шаккалиев;

👉 Энергетика вазирлигини — Алмасадам Саткалиев;

👉 Фавқулодда вазиятлар вазирлигини — Сирим Шарипхонов;

👉 Экология ва табиий ресурслар вазирлигини — Ерлан Нисанбаев;

👉 Саноат ва қурилиш вазирлигини — Канат Шарлапаев;

👉 Транспорт вазирлигини — Марат Қорабоэв;

👉 Туризм ва спорт вазирлигини — Ермек Маржикпаев;

👉 Маданият ва ахборот вазирлигини — Аида Балаева;

👉 Сув хўжалиги ва ирригация вазирлигини — Нуржон Нуржигитов;

👉 Молия вазирлигини — Ерулан Жамаубаев;

👉 Ташқи ишлар вазирлигини — Мурат Нуртлеу бошқаради.

Шу куни, 5 сентябрда Қозоғистоннинг уч вилояти ва битта шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди:

✅ Уч карра Осиё чемпиони, Сиднейдаги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Асхат Шахаров Ақтўбе вилояти ҳокими этиб тайинланди, 2022 йилдан Қозоғистон президенти маъмуриятида давлат инспектори лавозимида ишлаган;

✅ собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Жамбил вилояти ҳокими бўлди;

✅ Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Марат Ахметжанов Оқмола вилояти ҳокими этиб тайинланди;

✅ Республика аҳамиятига эга Чимкент шаҳри ҳокими этиб аввали Бош вазир девони раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Габит Сиздиқбеков тайинланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ