Рустам Эмомали Осиё ўйинларида медални қўлга киритган спортчиларга Душанбе шаҳридан квартиралар ваъда қилди

Рустам Эмомали ва спортчилар. asiaplustj.info сайти фотосурати

Душанбе мэри ва Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали Хитойда бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар билан учрашди. У спортчиларга омад ва муваффақиятлар тилади, шунингдек барча ғолиблар «президент совринлари» билан тақдирланишини таъкидлади.

Эмомалининг сўзларига кўра, Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар Душанбе шаҳридан уч хонали квартира ва 150 минг сомоний (13,7 минг доллар) пул мукофоти олади. Кумуш мукофот соҳиблари пойтахтдан икки хонали квартира, шунингдек 100 минг сомоний (9,1 минг доллар) билан тақдирланади. Бронза медали соҳибларига Душанбе шаҳридан бир хонали квартира ва 50 минг сомоний (4,5 минг доллар) берилади.

Осиё ўйинларида 19 спорт тури бўйича 118 нафар спортчи Тожикистон шарафини ҳимоя қилади. Дзюдочи Темур Раҳимов терма жамоа байроқдори этиб тайинланди.

XIX Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтади. Мусобақада Осиёнинг 45 давлатидан бир неча минг нафар спортчилар спортнинг 40 тури бўйича 481 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди