Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Мастунг ва Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Хангу шаҳарларида содир этилган терактлар оқибатида камида 56 киши ҳалок бўлган, 70 га яқин киши жароҳатланган.
Dawn газетасининг ёзишича, Мастунгда масжиддаги диний маросим вақтида кучли портлаш содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, буни худкуш-террорчи амалга оширган.
Аниқлик киритилишича, худкуш-террорчи Мавлуд байрамини нишонлаш учун тўпланган жойда содир этилган.
Худди шу нашрга кўра, Хангу шаҳрида Доаба полиция бўлимида иккита портлаш содир бўлган, натижада бошқалар қатори полиция зобити ҳам ҳалок бўлган.
Ҳозирча Покистонда фаолият юритаётган террорчи гуруҳларнинг ҳеч бири ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда «Теҳрик-и-Толибон» террорчилик ташкилоти (Покистон Толибон ҳаракати, ТТП) томонидан содир этган портлаш оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва икки юзга яқин киши жароҳатланган эди.
Охирги 15 йил давомида ТТП гуруҳи Покистон ҳукуматига қарши партизанлар уруши олиб бормоқда ва вақти-вақти билан терактлар уюштириб келади. Покистон толиблар ҳаракатининг ҳужумлари ўтган йил ноябрь ойидан бери ҳукумат билан ўт очишни тўхтатиш битими тугаганидан кейин кучайган.
Гарчи ТТП Афғонистондаги толиблардан мустақиллигини эълон қилган бўлса-да, 2021 йил август ойида Кобулда «Толибон»*нинг ҳокимият тепасига келиши қўшни Покистонда, айниқса чегарадаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида гуруҳни кучайтирди.
*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатидан тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).