«Такси» кинофраншизасининг юлдузи Сами Насери ўзбек футболчисига омад тилади

Сами Насери. Ташкилотчилар фотосурати

«Такси» кинофраншизасининг юлдузи Сами Насери «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивалида кутилмаганда жорий йилнинг ёзида французларнинг «Ланс» клуби билан шартнома имзолаган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусановга омад тилади.

Ашаддий футбол ишқибози бўлмиш Наcеридан қайси клубга мухлислик қилишини сўрашди. Парижлик кулиб «Марсел» деб жавоб берди («Такси» фильмидаги такси ҳайдовчиси Даниэл ушбу клубга ишқибоз бўлган). Аммо Сами Франция чемпионатида биринчи ўзбек футболчиси пайдо бўлганини ва у «Ланс»да ўйнашини билиши сўрашди. Насери ҳайрон бўлди ва қизиқиб, бу футболчининг исмини сўради.

«Абдуқодир Хусанов? Қийин исм. Қандай қилиб осонроқ айтишим мумкин? Хусанов, сизни чин қалбимдан табриклайман, омад ва муваффақиятлар тилайман!»,деди француз актёри.

ℹ️ Сами Наcери Лук Бессоннинг «Такси» фильми франшизасида марселлик такси ҳайдовчиси Даниэл роли билан машҳур. Шу билан бирга, «Такси» фильмини суратга олишдан олдин ҳам Насери машҳур эди. Шундай қилиб, «Жаннат» фильмидаги Том Жилу роли учун Сами Локарно ва Париждаги кинофестивалларда иккита мукофотга сазовор бўлган. Сами рол ўйнаган сўнгги фильмлар орасида «Супер алиби» ва «Муҳожир» картиналари бор.

Абдуқодир Хусанов Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2023 йилнинг ёзида у Франциянинг «Ланс» клуби билан шартнома имзолаган. Жорий мавсумда у жамоа сафида бир неча ўйин ўтказди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ