Таҳлилчилар: Афғонистонда кўкнори етиштириш 85 фоизга камайган

Афғонистонда кўкнори плантацияси. Аsian24news.com сайти фотосурати

Ўтган йилнинг апрель ойидан бери Афғонистонда кўкнори етиштириш 85 фоизга камайган. Бу маълумотларни Британиянинг The Telegraph нашри Alcis компанияси таҳлилчиларига таянган ҳолда маълум қилдади.

Нашрнинг эслатишича, 2022 йил апрель ойида Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилувчи «Толибон»* радикал ҳаракати кўкнори етиштиришни тақиқлаган. Географик ахборот хизматларига ихтисослашган Alcis компаниясининг сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига кўра, 2023 йили Афғонистон бўйлаб кўкнори етиштириладиган майдон 30 минг гектардан кам бўлган. Ўтган баҳорда экин майдони 210 минг гектардан ортиқ ерни ташкил этганди.

Мутахассислар экин майдонларининг қисқартирилишини «инсоният тарихидаги гиёҳвандликка қарши курашдаги энг муваффақиятли ҳаракат» деб таърифлайдилар.

Минтақавий миқёсда экин майдонларининг қисқариши Ҳилманд, Фараҳ ва Нимроз вилоятларида қайд этилган — мос равишда 99%, 95% ва 91%, дея таъкидлайди таҳлилчилар.

Айни пайтда, Alcis таҳлиллари Тожикистон билан чегарадош Бадахшон вилоятида кўкнори етиштириш 13 803 гектардан 15 391 гектарга ошганини кўрсатади. Шунингдек, экин майдонларининг кенгайиши ғарбий Нангарҳор вилоятида кузатилган.

Тахминларга кўра, толибларнинг кўкнорини тақиқлаши қишлоқ хўжалигидаги 450 000 тўлиқ вақтли иш жойларини йўқ қилганбу қурғоқчилик, можаролар ва ривожланиш дастурларидаги қисқаришлардан азият чекаётган иқтисодиётга катта зарба беради.

Ўтган йил кузида БМТ экспертлари 2021 йил августида Афғонистонда толиблар ҳокимиятни қўлга киритганидан бери Афғонистонда кўкнори етиштириш 32 фоизга ошганини ва 233 минг гектарни ташкил қилганини кўрсатган эди. Асосий экин майдонлари Афғонистоннинг жануби-ғарбий вилоятларида жамланган – улар кўкнори етиштириладиган умумий майдоннинг 73 фоизини ташкил қилади ва ҳосилдорликнинг энг юқори ўсиши шу ерда кузатилган. Ҳилманд вилоятида экин майдонларининг бешдан бир қисми кўкнори экишга ажратилган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ