Эронлик тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори очлик эълон қилди

Наргес Муҳаммадий. nytimes.com сайти фотосурати

Теҳроннинг Эвин қамоқхонасида сақланаётган эронлик ҳуқуқ фаоли Наргес Муҳаммадий ҳижоб кийиш мажбурийлиги ва тиббий ёрдам кўрсатилмаганига норозилик билдириб, очлик эълон қилди. Бу ҳақда «Ал-Жазира» телеканали Муҳаммадийлар оиласига таяниб хабар берди.

«Биз унинг соғлиғидан хавотирдамиз», — дейилади унинг оиласи баёнотида.

Уларнинг фикрича, Муҳаммадий шошилинч касалхонага ётқизилиши керак. Ўз навбатида, Эвин қамоқхонаси маъмурияти ҳуқуқ ҳимоячисини маҳаллий қонунчилик талабига кўра, ҳижоб кийишни истамагани учун шифохонага ўтказишдан бош тортган.

Октябрь ойи бошида эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган эди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Нобель қўмитасининг бу қарорини сиёсий ҳаракат деб атади.

ℹ️ Моҳаммадий 1972 йил 21 апрелда Эронда туғилган. «Унинг сўз эркинлиги ва мустақиллик ҳуқуқи учун жасоратли кураши унинг шахсига катта путурлар етказди», — деб таъкидлайди Нобель қўмитаси.

Ислом Республикаси ҳукумати Муҳаммадийни 13 марта ҳибсга олган ва беш марта қамоққа жўнатган. Умуман олганда, ҳуқуқ ҳимоячиси 31 йиллик қамоқ жазоси ва 154 та дарра олган.

ℹ️ Ўтган йилнинг кузида Эронда ҳукуматга қарши кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтди, улар 22 ёшли Маҳса Амини нотўғри ҳижоб кийганликда айбланиб, ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан кейин ўлганидан кейин бошланган эди. Натижада юзлаб одамлар ҳалок бўлган, минглаб одамлар хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ