Ўзбекистонда экспорт чорак, олтин савдоси эса икки бараварга ошди

STAT.UZ САЙТИ ИНФОГРАФИКАСИ

2023 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,3 миллиард долларга ёки 25,2 фоизга ўсиб, 51 миллиард долларни ташкил этган. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (21,2 фоиз), Россия (15,6 фоиз), Қозоғистон (7,0 фоиз), Туркия (5,1 фоиз) ва Корея Республикаси (3,7 фоиз) билан қайд этилган.

Экспорт ҳажми 20,4 миллиард долларга ошиб, 29,1 фоизга ўсган. Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозори Россия бўлиб, унга 2,66 миллиард долларлик маҳсулот ва хомашё етказиб берилган.

Ўзбекистон экспорти таркиби 78,4 фоизни товарлар, жумладан, саноат товарлари (16,5 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (7,1 фоиз), машина ва транспорт ускуналарилан (5,4 фоиз) иборат. Хусусан, хорижга 0,95 миллиард долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатилган.Tўқимачилик маҳсулотлари экспорти эса 2,5 миллиард долларни ташкил этган.

Номонетар олтин етказиб бериш ҳажми 2,3 бараварга ошиб, 6,87 миллиард доллардан ошган.

2023 йил январь-октябрь ойларида хизматлар экспорти ҳажми 4,4 миллиард долларни ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 20,5 фоизга ўсган. Шу билан бирга, улушнинг катта қисмини транспорт хизматлари (43,2%), туризм (41,4%), телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари (7,6%), бошқа тадбиркорлик хизматлари (3,2%) эгаллайган.

Ҳисобот даврида импорт 22,7 фоизга ўсиб, 30,5 миллиард долларни ташкил этган. Унинг таркиби асосий улушни машина ва транспорт ускуналари (38,4 фоиз), саноат товарлари (16,8 фоиз), шунингдек кимё ва шунга ўхшаш маҳсулотларидан (13,2 фоиз) иборат бўлган.

Хусусан, импорт:

👉 табиий ва сунъий газ 2,1 баробарга ошиб, 0,561 миллион долларни ташкил этган;

👉 нефть, нефть маҳсулотлари ва шунга ўхшаш материаллар – 25,6 фоизга ошиб, 1,247 миллиард долларгача;

👉 кўмир, кокс ва брикетлар – 73,2 фоизга ошиб, 161,2 млн.

Умуман олганда, товарлар импорти ҳажми 28,4 миллиард доллардан, хизматлар импорти эса 2,04 миллиард доллардан ошган.

2023 йил январь-октябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистонга дунёнинг 175 давлатидан товар ва хизматлар импорт қилинган. Импортнинг 2/3 қисмидан кўпроғи Хитой, Россия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Туркия, Германия, Туркманистон каби давлатларга тўғри келади.

ℹ️ 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йили электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика каби тармоқлар экспортини 50-60 фоизга ошириш бўйича топшириқ берган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ