Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси инглизларни мағлуб этиб, U-17 жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди

Лазизбек Мирзаев инглизлар дарвозасига киритган голини нишонламоқда. gazeta.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионати 1/8 финалида англиялик тенгдошларини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг чорак финалига йўл олди.

Ўзбекистонлик ёшлар Испания терма жамоаси билан уранг (2:2) эвазига жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан зўрға ўтиб, плей-оффга чиқдилар. Мутахассислар британияликларни турнир пешқадамларидан бири деб билишганди.

Ўзбекистон терма жамоаси 4-дақиқада ҳисобни очди – Амирбек Саидов турнирдаги тўртинчи голини киритди. Англияликлар «Манчестер Сити» тарбияланувчиси Жоэл Ндаланинг саъй-ҳаракатлари эвазига ярим соатдан сўнг статус-квони тикладилар. Бироқ иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар яна олдинга чиқиб олишди: тўпни Лазизбек Мирзаев тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали «Аякс» ёшлари дарвозабони Томми Сетфорд дарвозасига йўллади.

Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Сенегални пеналтилар сериясида мағлуб этган Франция билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бунгача U-17 жаҳон чемпионатида чорак финалга чиққанди. Бу 2011 йили содир бўлганди. Кейин ўзбекистонликлар Уругвайга имкониятни бой бериб (0:2) якунда финалга чиқишолган ва турнир мезбони Мексикага имкониятни бой берганди.

Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ХIХ жаҳон чемпионати 10 ноябрдан 2 декабргача бўлиб ўтади. Турнирда 6 қитъадан 24 та жамоа иштирок этмоқда. Турнирнинг амалдаги ғолиби Бразилия терма жамоаси ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ