Мактаб ўқувчисининг ток уриши оқибатида вафот этгани юзасидан ЖК икки моддаси билан иш қўзғатилди

inbusiness.kz сайти фотосурати

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактаб 8-синф ўқувчисининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Назорат органи маълумотларига кўра, иш Республика Жиноят кодексининг икки моддаси билан очилган:

✔️ 186-модда («Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки сотиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш»);

✔️ 207-модда («Хизматдаги эҳтиётсизлик»).

Ишнинг бошқа ҳолатлари, жумладан тергов гумондорларни аниқлаганми ёки йўқми, аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчининг ўлими 28 ноябрь куни маълум бўлганди. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, боланинг ўлимига электр токи уриши, ўткир нафас этишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, боланинг чап қўли кафт соҳасида электр токи уриши ҳам аниқланган.

Шунга қарамай, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчи мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида тоби қочган ва ҳушидан кетган. Шу вақтни ўзида мактаб қоровули томонидан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинган. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатилганига қарамай бола ўзига келмаган ва вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ