Тожикистон деҳқонлари пахта режасини бажара олишмаган, лекин ғалла етиштиришни уддалашган

ytimg.com сайти фотосурати

Тожикистон деҳқонлари ўтган йили прогноздаги 429,6 минг тоннага нисбатан 344,4 минг тонна пахта етиштиришган. Шундай қилиб, мамлакатнинг асосий экспорт маҳсулотидаги камомад деярли 15% ни ташкил этган. Бу ҳақда республика Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб, «Азия-плюс» нашри хабар берди.

Мутахассисларнинг фикрича, пахта етиштиришнинг камайишига бир қанча омиллар сабаб бўлган. Жумладан, ноқулай об-ҳаво шароити, хориж уруғлари билан ўтказилган тажрибаларнинг муваффақиятсизлиги, пахта хомашёсининг улгуржи нархининг пастлиги, ишлаб чиқарувчиларнинг рағбатлантирилмагани, пахта етиштириладиган майдонларнинг қисқариши ва бошқалар.

Узум (190,4 минг тонна ёки 67,7 фоиз), балиқ етиштириш (5454 тонна ёки 93,9 фоиз) ва асал (4697 тонна ёки 98,4 фоиз) бўйича режаларни бажаришнинг имкони бўлмаган.

Шу билан бирга, 1754,9 минг тонна ғалла топширилиб, режа 5 фоизга ортиғи билан амалга оширилган. Сабзавотлар 13,5 фоизга ёки 3026,2 минг тоннага, шоли 18,1 фоизга ёки 1009,9 минг тоннага кўп етиштирилган. Гўшт (398,1 минг тонна), сут (1118,5 минг тонна) ва тухум (1223,7 миллион дона) етиштириш режалари бироз ортиғи билан бажарилган.

Умуман олганда, Тожикистонда ўсимликчилик ҳажми 6,8 фоизга ошиб, 43,3 миллион сомонийдан (тахминан 4 миллион доллар), чорвачилик маҳсулотлари эса 14,1 фоизга ошиб, 19,6 миллион сомонийдан (деярли 1,8 миллион доллар) ошиб кетган. Мамлакат ялпи ички маҳсулотида қишлоқ хўжалиги улуши 24,6 фоизни ташкил этган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди