Қирғизистон Миллий банки янги банкноталар муомалага киритилишини маълум қилди

Янги намунадаги банкнота. nbkr.kg сайти фотосурати

Қирғизистон Миллий банки 15 февралдан бошлаб миллий валютанинг 2023 йил намунасидаги янги бешинчи сериясида 20, 50 ва 100 сўмлик (мос равишда 0,22, 0,56 ва 1,12 доллар) номиналдаги банкноталар муомалага киритилишини эълон қилди.

«Қирғизистоннинг янги банкноталари қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминловчи замонавий хавфсизлик элементларининг уч даражали мажмуасини ўз ичига олади», — дейилади Миллий банк баёнотида.

Олдинги сериядаги банкноталар захираси тугаши муносабати билан янги банкноталар босқичма-босқич муомалага киритилади.

Миллий банк 2023 йилги банкноталарнинг асосий ҳимоя белгиларини тақдим этди.

1. Сув белгиси: кўп тонли портрет ва номинал кўринишдаги электротип.

2. Ҳимоя ипи: синиқ чизиқ ёруғлик таъсирида мустаҳкам бўлиб, номинал рақамлари ва ромб кўринишидаги Миллий банк логотипи акс эттирилган, банкнота қийшайганда милтилловчи ромб ва ҳаракатланувчи чизиқ кўринади.

3. Бир-бирига мос тушадиган тасвир: банкнотнинг олд ва орқа томонидаги тасвирнинг бўлаклари ёруғлик таъсирида ромб шаклини ҳосил қилади.

4. Банкнотнинг портрети, ёзувлари, рақамли ва ҳарф номиналлари соҳасидаги тасвирларнинг рельефлилиги.

5. Яширин тасвир: банкнота қийшайганида, сўм белгисининг кўп рангли тасвири — C — пайдо бўлади.

6. Рангини ўзгартирувчи бўёқ (фақат 100 сўмлик банкнотда): банкнота қийшайганда иккита ҳалқанинг ҳаракати кўриниб туради, безак ранги олтиндан яшил рангга ўзгаради.

7. Ялтироқ чизиқ (орқа томонида): банкнота номинал ва Миллий банк логотипи кўринишида.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди