Мангистауда вандаллар томонидан вайрон қилинган православ қабристонидаги қабрлар тикланди

inaktau.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида православ қабристонида вандаллар томонидан вайрон қилинган қабрлар тикланди. Бу ҳақда вилоят Жамоатчилик билан алоқалар марказига асосланиб, Inaktau.kz хабар берди.

Иш маҳаллий ҳокимият томонидан амалга оширилган. «Номаълум шахслар қабрлар олдидаги чўян панжарани кесиб ташлашган. Қўшни қабрлардан ҳам панжаралар ўғирланган. Шу ерда биз хочлар қулаб тушганини аниқладик. Қабрлар асл қиёфасига қайтарилди. Вазият алоҳида назоратга олинди», — дейилади воқеа содир бўлган Қорақиён тумани ҳокими ўринбосари Санъат Токенов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ номаълум шахслар Манғистау вилоятининг Қизилсой қишлоғидаги православ қабристонининг бир қисмини вайрон қилгани ҳақида хабар берилган эди. ОАВ хабарларига кўра, вандаллар қабр тошларидан 10 га яқин металл ва ёғоч хочларни олиб ташлашган.

Полиция «Вандализм» моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчиларни қидирмоқда.

Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси ушбу воқеани ТАСС агентлигига изоҳлар экан, бу «кўп конфессияли қозоқ жамиятига мутлақо ёт воқеа» эканини таъкидлайди. «Бундай хатти-ҳаракатлар кўп маданиятли ва тинчликсевар Қозоғистон халқининг қадриятларига зиддир. Ишончимиз комилки, бузғунчилар тез орада ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, муносиб жазо олишади», — дея қўшимча қилади дипломатик миссия матбуот хизмати.