Саудия Арабистони Ҳажда ноқонуний иштирок этганлик учун жазони кучайтирди

Каъба. islamosfera.ru сайти фотосурати

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчиларни 2024 йилги ҳаж мавсумида керакли рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирди. Қоидабузарларга нисбатан жазо жиддий кучайтирилди, дея хабар беради Gulfnews.

Мамлакат ҳукумати маҳаллий аҳолини ҳам, хорижлик меҳмонларни ҳам Ҳажда рухсатномасиз иштирок этганлик учун эндиликда 2 ойдан 6 ойгача қамоқ жазоси ва 50 минг реал (13,33 минг доллар)гача жаримага тортилишидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, чет эл фуқаролари жазо муддатини ўтаб бўлгач, депортация қилинади ва 10 йил муддатга Саудия Арабистонига киритилмайди.

Тегишли рухсатномасиз зиёратчиларни олиб келаётган шахслар ҳам 50 минг Саудия реали миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, зиёратчилар «ноқонуний молиявий ёрдам»да қатнашиш учун жазоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Бундай қонунбузарликлар 7 йилгача қамоқ ва 5 миллион Саудия риоли (1,33 миллион доллар)гача жарима билан жазоланади.

Зиёратчилар аввал ҳам рухсатсиз Ҳажга қатнашгани учун жазоланган, аммо унчалик жиддий эмас. Шундай қилиб, 2023 йили Arab News маълумотларига кўра, бутун дунёдан 1,8 миллиондан ортиқ мусулмон Ҳаж зиёратини адо этган. Махсус визасиз ҳаж зиёратига боришга уринган 17,6 мингдан ортиқ киши қўлга олинган. Жумладан, яшаш, меҳнат ва чегара хавфсизлиги қоидаларини бузган 9,5 минг нафар, 105 та сохта зиёрат сафари ташкилотчилари ва рухсатномасиз зиёратчиларни олиб келган 33 нафар шахс жазоланган.

ℹ️ Ҳаж зиёрати Зулҳижжа ойининг 8-дан 12-кунигача бўлиб ўтади. 2024 йили Ҳаж 15 июндан 19 июнга тўғри келади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди