ACWA Power Ўзбекистонда умумий қуввати 800 МВт бўлган яна иккита шамол электр станциясини қуради

acwapower.com сайти фотосурати

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Ўзбекистонда умумий қуввати 800 МВт бўлган яна иккита шамол электр станциясини (ШЭС) қуради. Тегишли қарорлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 5 март куни имзоланган.

Суверен Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ACWA Power компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ва ҳаво электр узатиш линиялари қурилади. Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги шамол электр станциясининг қуввати 300 МВтни ташкил қилади.

Томонлар инвестиция шартномасини 2023 йил ноябрь ойида имзолаган эди. Ҳар икки лойиҳа бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми жами 1,085 миллиард долларни ташкил этади. ACWA Power 25 йил давомида шамол электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига сотиш мажбуриятини олган.

ℹ️ Ўтган йил ноябрь ойида Мирзиёев матбуот хизмати ACWA Power компаниясини Ўзбекистонда яшил энергетикани ривожлантириш бўйича энг йирик инвестор ва стратегик ҳамкор деб атаган эди. Ўша пайтга келиб компания республикада умумий қиймати 7,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошираётган эди, улар орасида Сирдарё вилоятида қуввати 1,5 ГВт бўлган бўғгаз электр станцияси, Қорақалпоғистонда дунёдаги энг йирик 1,5 ГВт қувватга эга ШЭС, Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станцияси ва бошқалар ўрин олган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди