Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Қирғизистон терма жамоаси Туркманистонни мағлуб этди

Қирғизистон-Туркманистон ўйини трансляциясидан фрагмент. ТРК СПОРТ – Қирғизистон канали трансляциясидан кадр

Қирғизистон терма жамоаси Бишкекда ўтаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионати III дивизиони А гуруҳи 3-турида Туркманистон терма жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳар икки жамоа ўз активларида уч очко билан учинчи даврага яқинлашиб қолган эди, шу боис бу учрашувдаги ғалаба иккала рақиб учун ҳам муҳим эди. Учрашувда Туркманистон терма жамоаси ҳисобни очди. 11-дақиқада Павел Барковский шайба киритди. Аммо орадан бир дақиқа ўтиб Владимир Тонких ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Антон Кудашев Қирғизистонни олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада Максим Егоров туркманистонликлар дарвозасига учинчи шайбани киритди. Орадан бир дақиқа ўтиб Баймурат Баймуродов орадаги фарқни қисқартиргандек бўлди, аммо 36-дақиқада Мамед Сейфулов ҳисобни қирғизистонликлар фойдасига 4:2 кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Доврангелди Байжаев туркманистонликларнинг учинчи шайбасини урди ва жамоалар 4:3 ҳисобида танаффусга йўл олишди.

Владимир Носов қирғизистонликларнинг бешинчи шайбасини киритди, аммо деярли дарҳол туркманистонликлар Арслан Нуриевнинг шайбаси билан жавоб қайтаришди. 56-дақиқада Носов дубл қайд этди ва Қирғизистон жамоаси ғалаба қозонгандек кўринди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб Александр Ваховский туркманистонликларнинг орадаги фарқни яна битта шайбага қисқартирди ва қайтишга умид бергандек бўлди, аммо орадан ўн сония ўтиб Сейфулов якуний ҳисобни ўрнатди – 7:5.

Параллел ўйинларда Таиланд Жанубий Африкани 5:1, Люксембург эса Мексикани 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Таиланд терма жамоаси 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Қирғизистон 6 очко билан иккинчи ўринда. Люксембург ҳисобида 5 очко бор. Туркманистон ва Жанубий Африка терма жамоаларида 3 очкодан бор. Мексика 1 очкога эга.

14 март куни тўртинчи турда Қирғизистон Мексика билан, Туркманистон Таиланд билан тўқнаш келади. Ғалаба қозонган тақдирда, Таиланд терма жамоаси турнирда муддатидан олдин ғалаба қозонади ва тоифага кўтарилади.

Жаҳон чемпионати 10-16 март кунлари Бишкек шаҳар муз майдонида бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон 2022 йили IV дивизионда хоккей бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди. Унинг натижаларига кўра, Қирғизистон терма жамоаси III дивизионнинг В гуруҳига йўлланмани қўлга киритганди, 2023 йили ғалаба қозониб, А гуруҳидан ўрин олганди. Туркманистон терма жамоаси ўтган йили III дивизионнинг А гуруҳида иштирок этиб, якунда иккинчи ўринни эгаллаганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ