Душанбе мэрияси такси хизмати кўрсатувчи компанияларга тўлиқ электромобилларга ўтишга буйруқ берди

asiaplustj.info сайти фотосурати

2025 йил 1 сентябрга қадар Душанбеда такси хизмати кўрсатувчи барча компаниялар тўлиқ электромобиллардан фойдаланишга ўтиши керак. Бу ҳақда Тожикистон пойтахти мэри Рустам Эмомали 4 июнь куни имзолаган фармонда сўз юритилади.

Ҳужжатда электр транспорт тизимига ўтиш жараёнида йўловчи ташувчиларга шаҳар транспорт бошқармаси ва пойтахт давлат автомобиль инспекцияси томонидан ёрдам кўрсатилиши қайд этилган.

«Бомдод» нашрининг ёзишича, Душанбе мэриясининг қарори электромобиллар импорти ҳажмининг ошиши фонида қабул қилинган. Агар 2021 йили республикага атиги 47 та шундай автомашина импорт қилинган бўлса, 2022 йили бу рақам 767 тага етган.

Расмий статистик маълумотларга кўра, ўтган йили Тожикистонга 1,5 мингга яқин «яшил» автомобиллар импорт қилинган.

Ҳозирда мамлакатда 666 минг дона автомобиль мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ёқилғи сифатида бензин, дизель ёки газдан фойдаланади. Аммо ҳукумат яқин келажакда электромобиллар улушини 20-30 фоизга оширишни режалаштирмоқда. 2023-2028 йилларга мўлжалланган бундай дастур Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил октабрь ойида тасдиқланган. Унинг асосий мақсади экологик тоза автомобилларни тарқатиш орқали атмосферага парник газлари чиқарилишини камайтириш, шунингдек, мамлакатнинг импорт ёқилғига қарамлигини камайтиришдан иборат.

Шунингдек, Тожикистонда 2032 йилгача электромобилларни республикага олиб кирувчи тадбиркорлар учун имтиёзлар мавжудлиги ҳам маълум. Улар божхона тўловлари, солиқлар ва актсиз солиғидан озод қилинган.

Бироқ, ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, «яшил» транспорт учун ёқилғи қуйиш шохобчаларининг этишмаслиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Душанбе ва унинг атрофида зарур инфратузилма мавжуд бўлса-да, вилоят ва туманларда электр автомобилларни зарядлайдиган ускуналар деярли йўқ.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Марказий Осиё мамлакатларида аёллар эркинлиги ва хавфсизлиги қай аҳволда?

  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ