Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг (WOSCU) «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси» мавзусида бўлиб ўтган VIII Халқаро конгресси доирасида чет эл илмий ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
Имзолаш маросими Самарқанд шаҳридаги Silk Road Samarkand мажмуасининг Конгресс-холлида бўлиб ўтди. Унда Ислом цивилизацияси марказидан унинг директори ва WOSCU бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ва хориж ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Қуйидагилар билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди:
✅ Туркия Фанлар академияси (Музаффар Шекер);
✅ Ибн Батутта номидаги Маданиятлараро тадқиқотлар маркази (Аббас Панаккал, Ҳиндистон);
✅ Дин ва мазҳаблар университети (Сейед Аболҳассан Наваб, Эрон);
✅ Турк ва ислом санъати музейи (Экрем Айтар, Туркия);
✅ Халқаро Туркий Академияси (Шайн Мустфаев);
✅ Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти (Ирина Попова);
✅ Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази (Маҳмуд Эрол Қилич, IRCICA).
ℹ️ 23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида WOSCU VIII халқаро конгресси бўлиб ўтди. Форумни ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон ҳукумати, ERIELL GROUP нефть-сервис компанияси, Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, ТУРКСОЙ, ИРСИКА, «Ал-Фурқон» жамғармаси томонидан амалга оширилди. Конгрессда 35 давлатдан 300 га яқин дунёга машҳур олимлар иштирок этди.