Қирғизистонда Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат хизматининг собиқ раиси ҳибсга олинди

Рафиқ Мамбеталиев. Akipress сайти фотосурати

Қирғизистонда Ички ишлар вазирлиги Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бош бошқармасининг собиқ раҳбари, Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат хизмати (ННДХ) собиқ раиси Рафиқ Мамбеталиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Kaktus.media хабер берди.

Мамбеталиев ўтган ҳафта Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари томонидан қўлга олинган. У ҳокимиятни эгаллаб олишга уринганликда гумон қилинмоқда.

13 сентябрь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди МХДҚ терговчисининг Мамбеталиевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирмаган. Мамлакатнинг собиқ наркотикка қарши бош курашчиси тергов давомида, яъни 2024 йил 21 октабрга қадар уй қамоғида бўлади.

ℹ️ Рафиқ Мамбеталиев 1976 йил 19 январда Чуй вилояти Панфилов тумани Панфиловка қишлоғида туғилган. 1997 йили Қирғизистон ИИВ Бишкек олий полиция мактабини тамомлаган. Қотиллик, жиноят қидирув бўлимларида ишлаган. 2006 йилдан буён Ички ишлар вазирлигида турли даражадаги бошлиқ лавозимларида ишлаб келган. 2015 йил июль ойида у Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат хизмати раиси этиб тайинланган, 2016 йил октабрь ойида эса ушбу лавозимдан озод этилган.