Ўзбекистон ва ХАЭА тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришди. Республика Президенти Шавкат Мирзиёев ва ХАЭА бош директори Рафаэль Гросси 4 декабрь куни Тошкентда шу ҳақда келишиб олди, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишларига қуйидагилар киради:

👉 Миллий агентликларнинг компетенциялари ва салоҳиятини ошириш,

👉 юқори малакали кадрлар тайёрлаш,

👉 ядро энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, сувдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, экология соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.

Гросси Ўзбекистонга Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган. Форум 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбирда ИҲТ мамлакатлари, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё, Россия ва Яқин Шарқдан етакчи мутахассислар ва экспертлар иштирок этади. Конференциянинг бош ҳамкори «Росатом» давлат корпорацияси ҳисобланади.

ℹ️ Ўзбекистон 1994 йилдан буён ХАЭА аъзосидир. Бу давр ичида мазкур ташкилотнинг техник кўмагида 40 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилган. Ҳозир томонлар миллий тузилмаларнинг ҳуқуқий асослари ва салоҳиятини такомиллаштириш, ядро фани, тиббиёт ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича бешта лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди