Душанбеда яқин икки йил ичида пиёдаларнинг йўл усти йўлаклари қурилади

asiaplustj.info сайти фотосурати

Кейинги икки йил ичида Душанбе ҳокимияти ўнга яқин пиёдаларнинг йўл усти (осма) йўлакларини бунёд этади. Расмийларнинг фикрича, бундай объектлар йўллардаги хавфсизликни оширади ва тирбандликларни энгишга ёрдам беради. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон пойтахти маъмуриятига таянган ҳолда хабар берди.

Бугунги кунда Душанбеда 13 та ер ости йўлаклари ва атиги 3 та йўл усти йўлаклари мавжуд. Бундан ташқари, иккинчиси «Кушониён» савдо маркази яқинида жойлашган. Аммо қурилиш бошқармаси ходимлари йўллар ва кўприклар реконструкция қилиниши ва таъмирланиши ҳисобига яқин келажакда вазият ўзгаришини таъкидлайдилар.

Ҳозирги кунда реконструкция қилинаётган Қаххоров кўчасида 7 дан ортиқ йўл усти йўлаклари қўрилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, бундай объектлар Саъди Шерозий кўчасида ҳам пайдо бўлади – бу ерда катта ўлчамдаги иш, шу жумладан темир йўли устидан автомобиллар кўприги қурилади.

Пиёдаларнинг осма йўлаклари шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам барпо этилади. Таъкидланишича, сизот сувлари ер ости йўлакларини қуришга имкон бермайдиган ҳамма жойда шаҳар ҳокимияти шундай иншоотларни қурмоқчи. Бундай ёндашув Душанбенинг бош режасига тўғри келади.

Пойтахт расмийлари йўл усти йўлакларининг устунлигини таъкидлайдилар — улар фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаган ва уларнинг кўчани эркин кесиб ўтишига имкон берган ҳолда, транспортлар ҳаракатланишига ҳалал бермайди. Шунингдек, иқтисодий эффект ҳам мавжуд, чунки бундай объектни қуриш таҳминан 5 миллион сомони (тахминан 460 минг доллар) га тушади, ер ости йўлаклари эса икки баравар қиммат.

Нашрнинг таъкидлашича, ўтган йили Душанбеда 17 та пиёдалар ўтиш жойи йўқ қилинган. Ички ишлар вазирлиги буни «зебралар» бир-бирига яқин бўлгани боис, йўлларда тирбандликлар пайдо бўлаётгани билан изоҳлаган. Бироқ, расмийлар қарори аҳолининг ғазабини келтириб чиқарган. Улар ўтиш жойига етиб бориш учун узоқ йўл босиш кераклиги ва кўпчилик вақтни тежаган ҳолда тўсиқлардан сакраб, ўз жонини хавфга қўйиб, йўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилаётганидан шикоят қилишган.

Шунинг учун, йўл усти йўлаклари қурилиши мавжуд вазиятдан чиқиш имконини беради. Бундан ташқари, Душанбе мэрияси қўшнилар тажрибасига таянади. Масалан, ҳозирда Тошкентда ўнта шундай йўл инфратузилмаси мавжуд, аммо 2026 йилга келиб уларнинг сони 35 тага кўпаяди

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ