Ўзбекистон жорий йили 42 миллиард долларлик хорижий сармоя жалб этишни режалаштирмоқда

ao-journal.ru сайти фотосурати

2025 йили Ўзбекистон мамлакат иқтисодиётига 42 миллиард доллар хорижий сармоя жалб этишни режалаштирмоқда. 81 та йирик лойиҳа, шунингдек, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу прогнозларни Республика Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар беради унинг матбуот хизмати.

Давлат раҳбари жорий йил биринчи чорагида БАА, Малайзия, Қувайт ва Францияга қилган ташрифлари чоғида умумий қиймати 39 миллиард доллар бўлган 178 лойиҳа бўйича келишувларга эришилганини эслатди. Бундан ташқари, апрель ойи бошида бўлиб ўтган «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» саммитида Европа Иттифоқи вакиллари минтақага 12 миллиард доллар ажратилишини маълум қилди.

Шунингдек, Мирзиёев мутасаддилар олдига жорий йили донор ташкилотлардан 2 миллиард доллар, банклардан 6 миллиард доллар грант жалб этиш вазифасини ҳам қўйди.

Президент хорижий шериклар билан мулоқотни ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади. Масалан, ўтган ойда Лондонда «Ўзбекистон инвесторлари куни» ташкил этилди. Шу йилнинг ўзида 2 миллиард 770 миллион доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилган. Бундай тадбирларни Нью-Йорк, Сингапур, Гонконг, Дубай, Шанхай, Токио, Истанбул каби бизнес марказларида ҳам ташкил этиш зарур.

Тегишли идоралар вакилларига бири апрель ойида Жиззахда, иккинчиси эса июн ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган махсус форумларда салоҳиятли инвесторларга тақдим этиш учун лойиҳалар тўпламини тайёрлаш бўйича топшириқлар берилди.

Инвестицияларни жалб қилишнинг яна бир усули хусусийлаштириш дастурини амалга оширишдир. Унинг доирасида 49 та корхонанинг давлат улушлари халқаро бозорга чиқарилади, яна 15 та йирик компания еврооблигацияларни жойлаштиради.

Республика раҳбари йил бошидан буён халқаро молия институтлари билан қўшма дастурларни амалга оширишга 706 миллион доллар сарфланганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, иссиқлик энергетикаси, электр тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, автомобиль ва темир йўл инфратузилмаси каби соҳаларда маблағ ўзлаштирилди. Айни пайтда ана шундай ташкилотлар билан ҳамкорликда 20 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом банки ва Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда ташаббусларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланган. Ушбу шартномалар 1,5 миллиард доллар миқдорида инвестицияларни жалб этишни назарда тутади.

Шу билан бирга, Президент таъкидлашича, топшириқларни бажаришда асоссиз сусткашлик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Шу муносабат билан Мирзиёев бундан кейин тайёр лойиҳага ўзгартириш киритиш фақат Ҳукумат доирасида кўриб чиқилишинти, қўшимча ишлар лойиҳа тугагач, тежалган маблағ ҳисобидан бўлишини таъкидлаб ўтди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ