Жаҳон банкининг тафтиш комиссияси Тожикистонда давом этаётган Роғун ГЭСи қурилишининг атроф-муҳитга таъсирини текширишни бошлади. Бу ҳақда халқаро молия институти манфаатларини ҳимоя қилувчи «Чегара билмас дарёлар» экологик коалицияси хабар берди.
Мутахассислар билан боғланишга Амударё қуйи оқимида яшовчи Ўзбекистон ва Туркманистон аҳолисининг шикоятлари сабаб бўлган. Қўшни республикалар фуқаролари Тожикистон ҳукумати лойиҳаси оғир экологик ва ижтимоий-иқтисодий хавф-хатарлар келтириш чиқариши мумкинлигидан хавотирда.
Жаҳон банки расмийлари Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштириш тўғрисидаги қарор объектнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича тўлиқ бўлмаган ва эскирган маълумотлар асосида қабул қилинганини, бу эса экотизимга таъсирини етарли даражада акс эттирмаганини даъво қилишмоқда. Хусусан, сув омбори тўлдирилганда Амударё дельтасига сув оқимининг 25 фоизгача ва ундан кўпроқ камайиши хавфи мавжуд. Бундан ташқари, қуриб битилган объектнинг фойдаланишга топширилиши чўлланиш ва тупроқ шўрланиши муаммосини янада оғирлаштириш хавфини туғдиради, бу эса Ўзбекистон ва Туркманистоннинг яқин атрофдаги аҳоли пунктларида яшовчи 8-10 миллион аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
«Бетакрор тўқай ўрмонлари, жумладан, 2023 йили ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Йўлбарс жарлиги қўриқхонаси ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган Амударё шовелбурни каби балиқ турларига таҳдид алоҳида ташвиш уйғотади», — дейилади «Чегара билмас дарёлар» ташкилоти пресс-релизида.
Экологик коалициянинг халқаро координатори Евгений Симоновнинг фикрича, Роғун ГЭСи лойиҳаси ҳозирги кўринишида атроф-муҳитга катта хавф туғдиради, шунинг учун Жаҳон банки ўз стандартларини эътиборсиз қолдира олмайди ва қурилишга молиявий инвестицияларни давом эттиришдан олдин хавфларни ҳар томонлама ва объектив баҳолашни таъминлаши шарт.
CEE Bankwatch нодавлат ташкилоти вакили Манана Кочладзе ҳам ГЭСнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича текширув ўтказиш зарурлиги ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Амударёнинг қуйи оқими аҳолиси ўнлаб йиллар давомида сув ресурслари оқилона бошқарилмагани ва Орол денгизининг қуриши оқибатларидан азият чекмоқда.
«Роғун ГЭСи сўнгги томчи бўлиб қолиш хавфи бор, бу эса ҳаётий муҳим экотизимларнинг қайтарилмас деградациясига ва одамларнинг турмуш шароитининг янада ёмонлашишига олиб келади», — дея хулоса қилади эксперт.
«Чегара билмас дарёлар» ташкилоти 2024 йили экологлар Роғун ГEСи лойиҳасини Жаҳон банкининг ижтимоий ва экологик стандартларига мувофиқ қайта ишлашни, шунингдек, дунёдаги энг баланд тўғоннининг хавфсизроқ муқобилларини кўриб чиқишни таклиф қилганини эслатади. Аммо ўша пайтда молия муассасаси бу ташаббусларга эътибор бермаган.
ℹ️ Роғун ГЭСи Тожикистондаги энг йирик энергетика лойиҳасидир. ГЭС қурилишининг барча босқичларини 2031 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Объектда ҳар бири 600 МВт қувватга эга иккита блок ишламоқда, учинчиси жорий йили ишга туширилиши режалаштирилган. Роғун ГЭСи қуриб битказилгандан сўнг, мазкур иншоот қуввати 3600 МВт ва йилига 13-17 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектр станцияга айланиши кутилмоқда.