Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси чет эл рақамларига эга автомобилларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритди. Хусусан, ушбу хизмат учун тўлов икки баравар камайтирилган ва ҳозирда 50 минг смни (571 доллар) ташкил этади. Бу ҳақда 15 апрелдан кучга кирган ҳужжатга таяниб, 24.kg нашри хабар берди.
Двигател ҳажми 2000 куб сантиметргача бўлган автомобилни легаллаштириш учун йиғим 500 ҳисоб миқдори (ҲМ) — 50 минг сом (571 доллар) этиб белгиланди.
Двигател ҳажми 2000 куб кубометрдан ортиқ бўлган автомобиль эгалари ушбу процедура учун 1000 ҲМ га тенг бўлган 100 минг сом ($1143) тўлайди.
Жараён Қирғизистонга 2024 йил охиригача олиб келинган, лекин ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз олиб келинган автомобилларга таъсир қилади. Агар автомобиль божхона хизмати маълумотлар базасига киритилмаган бўлса, уни «легаллаштириш» мумкин ва мамлакатга олиб кириш санаси автоматик равишда 2024 йил 30 декабрга айланади.
Қандай бўлмасин, чет эл давлат рақамига эга бўлган транспорт воситаларининг эгалари техник кўрикдан ўтишлари шарт. Хизмат кўрсатиш ҳуқуқига фақат республика ҳукумати томонидан аккредитациядан ўтган назорат органлари эга. Ҳукумат қарорига кўра, бундай процедуранинг тавсия этилган нархи 950 сомни (тахминан 11 доллар) ташкил этади.
Агар лаборатория автомобилнинг техник ҳолатини ижобий баҳоласа, унга Қирғизистонда қонуний, лекин мамлакатнинг ҳеч бир минтақасига боғланмаган 10-кодли давлат рақами берилади.
Муҳими, расмийлаштирилгандан кейин автомобилни сотиш, республикадан ташқарига олиб чиқиш ёки такси сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Илгари процедура учун йиғим 100 минг сомни ташкил этган бўлса, хориж давлат рақамлари, хусусан, Абхазия ва Арманистон рақамига эга автомашиналар эгалари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевга тарифларни ўзгартириш илтимоси билан мурожаат қилишган. Мулозим мутасаддилар йиғимлар миқдорини ўзгартиришини маълум қилиб, бу фуқароларга пешвоз чиққан. Бундан ташқари, Ташиев автомашинани жарима майдончасида сақлаш учун тўлов камайтирилишини ваъда қилган: кунига 100 (1,14 доллар) дан 50 сом (0,57 доллар)гача.
Қирғизистонда хорижий давлат рақамлари эга автомобилларни легаллаштириш жорий йилнинг 1 апрелидан бошланган ва 2025 йил сентябрь ўрталаригача давом этади. Бу жараён биринчи навбатда, мамлакатга олиб кирилганлигини билдирувчи божхона муҳри бўлган автомобилларга тааллуқлидир. Кейин тегишли ҳужжатларсиз, лекин техник ҳолати республикада қабул қилинган талабларга жавоб берадиган автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказилади.