Қирғизистон U-23 терма жамоасини бразилия-украиналик мураббий Эдмар Головский (Ласерда) бошқаради. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
Республика олимпия терма жамоаси мураббийи сифатида Эдмар ҳозирда Қирғизистон терма жамоасини бошқараётган россиялик мутахассис Максим Лисицинни алмаштирди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил кузида олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичида иштирок этади.
Қирғиз футболида Украина вакиллари анча машҳур. Аввалроқ Сергей Пучков Қирғизистон U-20 терма жамоаси билан ишлаган, мамлакатнинг энг кучли клубларидан бири «Мурас Юнайтед»ни Александр Поклонский бошқараётган бўлса, Сергей Попов «Алга» билан ишлайди. Қирғизистон жамоаларидаги украиналик легионерлар эса машҳурлик бўйича ўзбеклардан кейин иккинчи ўринда туради.
Эдмар Головский (Ласерда) — асли бразилиялик. У 23 ёшида Украина чемпионатига кўчиб ўтган, Симферополнинг «Таврия» ва Харьковнинг «Металлист» клубларида тўп сурган. У Украина фуқаролигини олган ва терма жамоага қўшилган. 2019 йилдан буён «Металлист» тизимида турли мураббийлик лавозимларида ишлаган, 2014 йили Қостанайнинг «Тобол» клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган.