Тожикистон ҳукумати Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Улуғ Ватан уруши (Иккинчи жаҳон уруши) фахрийларига 50 минг сомони (4810 доллар) тўлашга қарор қилди. Маблағлар мамлакат президентининг захира жамғармасидан ажратилади, дея хабар беради «Азия-плюс» республика фахрийлар кенгашига таяниб.
Тожикистон пойтахти ҳокими Рустам Эмомали буйруғига кўра, яна 25 минг сомони (2405 доллар) Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва Душанбе шаҳрида истиқомат қилаётган уруш ногиронларига берилади.
Бугунги кунда Тожикистонда жами 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади. Улардан икки нафари Душанбе шаҳрида, саккиз нафари Хатлон вилоятида, иккитаси Сўғд вилоятида, беш нафари республика тасарруфидаги туманларда истиқомат қилади.
ℹ️ 1941 йили Тожикистон ССР 300 мингдан ортиқ одамни фронтга жўнатган — бу ўша пайтдаги бир ярим миллионлик республика аҳолисининг 20 фоизини ташкил қилган. Уларнинг юз мингга яқини ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган, 65 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.