АҚШ нолегал шахсларнинг ихтиёрий депортацияси учун 1000 доллар тўлайди ва уларнинг қайтиб келишига имкон беради

gazeta.ru сайти фотосурати

АҚШ ҳукумати ноқонуний мигрантларга ўз-ўзини депортация қилишлари ва келажакда қонуний асосда мамлакатга қайтиш имкониятини сақлаб қолишлари учун 1000 доллар тўлайди. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) хабар берди.

Ноқонуний мигрантларга CBP Home мобил иловасидан фойдаланиб, «Мамлакатни тарк этиш нияти» тўғрисида ариза топшириш орқали Американи тарк этиш сўралади. 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов унинг ўз ватанига қайтгани айнан шу илова орқали тасдиқлангач тўланади.

АҚШ ҳукумати CBP Homeдан фойдаланиш депортация харажатларини тахминан 70% га камайтиришига умид қилади. Ҳозирда ноқонуний мигрантни ушлаш, ҳибсга олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш учун ўртача харажат 17 121 долларни ташкил қилади.

«Агар бу ерда ноқонуний яшаётган бўлсангиз, ҳибсга олинмаслик учун ўз-ўзини депортация қилиш Қўшма Штатларни тарк этишнинг энг яхши, хавфсиз ва тежамкор усулидир. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги CBP Home иловаси орқали нолегал иммигрантларга ўз мамлакатларига қайтиши учун молиявий ёрдам таклиф қилади. Бу бизнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ва муҳожирлар учун энг хавфсиз вариант ва америкалик солиқ тўловчилар учун 70 фоиз тежамни англатади. CBP иловасини юклаб олинг ва ихтиёрий депортация йўлини танланг», — дейди Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм.

ℹ️ АҚШ янги президенти Дональд Трамп миграция сиёсати қатъийлаштирилганини бир неча бор эълон қилди. Жорий йил 20 январида бўлиб ўтган инаугурациясидан сўнг дарҳол ноқонуний мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборила бошланди. АҚШ расмийларига кўра, 2024 йил ноябрь ҳолатига кўра 1,5 млн одам депортация рўйхатида бўлган, жумладан Ўзбекистоннинг 975, Қозоғистоннинг 369, Қирғизистоннинг 319, Тожикистоннинг 149 ва Туркманистоннинг 40 нафар фуқароси.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ