Қирғизистон хоккей жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати II дивизиони В гуруҳидаги барча рақиблари аниқланди.
Қирғизистонликлар турнир якунлари бўйича дивизиондаги ўрнини сақлаб қолган ва юқорига кўтарила олмаган Болгария, Исландия, Янги Зеландия ва Тайван терма жамоаларига, шунингдек, II дивизионнинг А гуруҳида Австралияга имкониятни бой бериб, кутилмаганда В гуруҳига тушиб қолган Исроил терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
2026 йилги жаҳон чемпионати II дивизиони В гуруҳи ўйинлари қаерда ва қачон ўтказилиши ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ЖЧ-2026 даги ўз рақибларини билиб олганди. Қозоғистон терма жамоаси 9 май куни старт оладиган жаҳон чемпионати олий дивизионида иштирок этади.
Қирғизистон терма жамоаси 2025 йилги жаҳон чемпионатида III дивизионнинг А гуруҳида ғолиб чиқди ва II дивизионга кўтарилди.