Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Call-марказни ишга туширди

xavfsizlik_uz Telegram-канали фотосурати

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказни ишга туширди. Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Call-марказга мамлакатнинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тажовузлар, давлат чегарасига таҳдид, Қуролли Кучлар ва ҳарбий-саноат комплексидаги хавфсизликка оид хабарлар қабул қилинади. Шунингдек, терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳлар фаолияти, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи, коррупция, иқтисодий жиноятлар, миллий ёки диний адоватни қўзғатиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин.

Бундан ташқари, Call-марказ Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисида мурожаатларни қабул қилади:

👉 150–163 (тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар);

👉 182 («Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш»);

👉 223 («Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш»);

👉 246 («Контрабанда»).

👉 150–163 (преступления против мира и безопасности человечества, а также против Республики Узбекистан);

ДХХ фуқароларни ҳуқуқбузарликларга бефарқ бўлмасликка чақиради ва мурожаатларнинг тўлиқ махфийлигини кафолатлайди. Шу билан бирга, ёлғон, туҳмат ёки ҳақоратомуз баёнотлар белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши таъкидланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ