Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2025 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олишди.
Тожикистон терма жамоаси I гуруҳдан жой олган бўлиб, унда АҚШ, Буркина-Фасо ва Чехия терма жамоалари билан куч синашади. Ўзбекистон терма жамоаси J гуруҳидан жой олди ва Парагвай, Панама ва Ирландия билан ўйнайди.
U-17 жаҳон чемпионати илк бор кенгайтирилган таркибда ўтказилади. Футбол эксперти Алишер Никимбаевнинг тушунтиришича, ФИФА иштирокчилар географиясини кенгайтириш, кўпроқ футболчиларга ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаш имкониятини бериш ва турнирни соф мусобақадан футбол фестивалига айлантириш мақсадида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини ислоҳ қилишга қарор қилган. Турнир энди ҳар йили ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи бор иштирок этса, Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи бор иштирок этади.
Қатарда 3-27 ноябрь кунлари 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтади.Турнирда 48та жамоа 12 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар мини-турнирларда иштирок этадилар, ғолиблар эса ўйинларини плей-офф босқичида давом этишади.