ОТБ вице-президенти музликларни асраш фондини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Ингмин Янг ва Эмомали Раҳмон. Тожикистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) БМТ ҳузурида ташкил этилган «Музликларни асраш бўйича халқаро траст фонди»ни қўллаб-қувватлаш бўйича «зарурий чоралар»ни кўради. Бу ҳақда молия муассасаси вице-президенти Ингмин Янг Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан Душанбеда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, деб хабар беради республика раҳбари матбуот хизмати.

ОТБ топ-менежери Тожикистон пойтахтига музликларни сақлаш бўйича биринчи юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган. Ташриф чоғида у Раҳмон билан музокаралар олиб борган, банк ва Марказий Осиё давлати ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Тожикистон раҳбари ОТБ республиканинг қатор соҳаларда асосий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. Президент ҳамкорлик йилларида банкнинг молиявий портфели 2,7 миллиард доллардан ортиқни ташкил этганини айтди. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тармоқларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётган 190 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилган.

Раҳмон ва унинг меҳмони ташқи омилларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини, жумладан, иқлим ўзгариши таъсирини кучайишининг олдини олиш ва камайтириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун кўпроқ инвестициялар жалб қилиш ва ихтисослаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча грант маблағларини ажратишга келишиб олдилар.

Қуйидаги йўналишдарда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди:

✅ рақамли иқтисодиёт;

✅ қишлоқ хўжалиги;

✅ транспорт;

✅ соғлиқни сақлаш;

✅ туризм;

✅ хусусий сектор.

Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган «Касбий маҳорат ва бандлик имкониятларини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга катта эътибор қаратилди.

Шунингдек, Раҳмон ва Ингмин Янг Тожикистоннинг ОТБ билан келгуси беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик стратегияси бўйича фикр алмашгани қайд этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ