Қозоғистон прагматик сабабларга кўра БРИКСга қўшилишдан бош тортган. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида республика президенти Қосим-Жомарт Тўқаев маълум қилди.
Қозоғистон раҳбарининг таъкидлашича, у жуда прагматик ва БРИКС доирасида доимий тузилмалар, «низом, котибият, дастурлар ва ҳоказолар йўқлигини» кўради.
«Биз БРИКСда кузатувчи давлат сифатида рўйхатдан ўтганмиз ва бу етарли, деб ҳисоблайман», — деди Тўқаев.
Журналистнинг БРИКС самарасиз эканидан хавотирдами ёки президент Қозоғистон Россия ва Хитойга «жуда яқин» бўлишидан хавотирдами, дея аниқлик киритувчи саволига Тўқаев, биринчи навбатда, гап бу ташкилотнинг «пост самарадорлиги» ҳақида кетаётганини таъкидлади. «Биз БРИКСда кузатувчи бўламиз, кейинчалик нима бщлишини вақт кўрсатади», — дея хулоса қилди у.
БРИКС (BRICS) — ўнта давлатдан иборат бирлашма: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср, Эфиопия ва Индонезия. Ташкилот 2006 йил июнь ойида ташкил этилган. Унинг низоми ва бош котиби йўқ. Бирлашма ишининг йўналишини белгиловчи мамлакат ҳар йили ўзгариб туради, ўтган йили бу Россия эди.
Қозоғистон БРИКС — ҳамкор давлати мақомига эга. Ушбу тоифани яратиш тўғрисидаги қарор 2024 йил октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтган саммитда қабул қилинган. Ҳамкор давлатлар вакиллари БРИКС саммитлари ва Ташқи ишлар вазирлари йиғилишлари доирасидаги алоҳида учрашувларга, шунингдек, бирлашманинг бошқа тадбирларида иштирок этиш учун таклиф этилади.