Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Mobiuz брендини бошқарувчи Universal Mobile Systems телекоммуникация компанияси учун очиқ халқаро хусусийлаштириш жараёни бошланганини эълон қилди. Жараён қоидалари ва шартлари агентлик айтида эълон қилинади.
Қайд этилишича, агентлик корхонанинг 100 фоиз давлат улушини сотмоқда. Хусусийлаштиришда ҳамкор ташкилотлар ҳам иштирок этмоқда. Масалан, Rothschild & Co инвестиция банки битим учун стратегик ва молиявий маслаҳатчи вазифасини бажаради, KPMG халқаро компанияси солиқ ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, Deloitte эса Mobiuzни мустақил баҳолашни амалга оширади.
Ўзбекистон мобил алоқа операторини хусусийлаштириш танлов асосида амалга оширилади, савдоларда маҳаллий ва хорижий иштирокчилар иштирок этишлари мумкин.
Жараён уч босқичда амалга оширилади:
✔️ қизиқиш билдириш;
✔️ мажбуриятсиз таклифлар қабули;
✔️ мажбуриятли таклифлар қабули.
Қизиқиш билдиришномалари 2025 йил 1 августгача қабул қилинади. Танлов иштирокчиси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тақдим этилиши керак. Мутахассислар ариза берувчиларни бир қатор мезонлар, жумладан, Ўзбекистон корхонасининг давлат улушини сотиб олиш учун молиявий ресурсларнинг етарлилиги, суд қарори йўқлиги ва ҳоказолар бўйича текширади. Шу билан бирга, компания ёки консорциумлар Европа Иттифоқи, АҚШ ва йирик халқаро молия институтларининг санкциялар рўйхатида бўлмаслиги керак.
Кейин ариза берувчиларнинг қисқа рўйхати тузилади, унда актив ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилади. Учинчи босқичда жараён иштирокчилари таклиф этилаётган нарх таклифи суммасининг 1% миқдорида кафолатли депозит қўйишлари талаб қилинади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, шунингдек, агентлик хусусийлаштириш тартибини ўзгартириш ёки Mobiuzни ҳар қандай харидорга тушунтиришсиз сотишни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.
ℹ️ Universal Mobile Systems МЧЖ (савдо белгиси — Mobiuz) — уяли алоқа ва мобил Интернет хизматларини кўрсатувчи Ўзбекистон корхонасидир. Ўтган йил якунларига кўра, корхона 2 триллион сўмдан (163 миллион доллар) ортиқ соф даромад олган. Бугунги кунда ушбу оператор абонентлари сони 7,8 миллион кишидан ошади.