Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари Осиё Кубоги саралашидаги энг муҳим учрашувларни ўтказишди

Туркман футболчилари. the-afc сайти фотосурати

Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари Осиё Кубоги-2027 саралаш босқичи 2-тур учрашувларини ўтказди.

Тожикистон терма жамоаси сафарда Осиё Кубоги йўлланмаси учун А гуруҳидаги асосий рақиби – Филиппинга қарши ўйнади. Икки жамоа ўртасидаги учрашувлар статистикаси меҳмонлар фойдасига эмас эди — Филиппин олтита учрашувдан тўрттасида, Тожикистон бир мартагина ғалаба қозонган. Қолаверса, мезбонлар жамоаси сўнгги бир йил ичида Европа чемпионатларидан ўрин олган ўйинчилар томонидан жиддий равишда кучайтирилганди. Шунга қарамай, бу сафар Марказий Осиё терма жамоаси мағлуб бўлишни истамади. Гела Шекиладзе жамоаси эса бу вазифани уддасидан чиқди. Якуний ҳисоб 2:2.

Учрашувни филиппинликлар анча тез бошлашди. 28-дақиқада Геррит Хотльманнинг жарима зарбасидан сўнг тўп Рустам Ятимовнинг дарвоза устунига тегиб қайтди ва Бёрн Кристенсен биринчи бўлиб тўпни киритди. Аммо орадан том маънода икки дақиқа ўтиб Шервони Мабатшоев ҳисобни тенглаштирди ва танаффусга бироз вақт қолганида Эҳсон Панжшанбе рақиб жарима майдончасида йиқилди ва бунинг учун пенальти белгиланди ва уни Парвиз Умарбоев голга айлантирди. Иккинчи бўлимда филиппинликлар янада фаоллашди ва вақти-вақти билан меҳмонлар дарвозаси ёнида хавфли лаҳзаларни ташкил қилишди. Натижада 79-дақиқада Кристенсен дубл қайд этиб, жамоасига дуранг келтирди.

А гуруҳининг яна бир учрашувида Шарқий Тимор терма жамоаси Мальдив ороллари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гуруҳдаги тақсимот қуйидагича: Филиппин – 4 очко, Тожикистон – 4 очко, Шарқий Тимор – 3 очко, Мальдив ороллари – 0 очко.

Ашхободда Туркманистон терма жамоаси D гуруҳида ғалабага асосий даъвогар саналган Таиландни қабул қилди. Аммо туркманистонликлар нафақат ўз ўйинларини намойиш этишга, балки сўнгги олти йил ичида ўз уйидаги илк ғалабасини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлишолди. Мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу янги мураббий Ровшен Мередов қўл остидаги илк ўйин бўлди.

Уч йилдан сўнг терма жамоага қайтган ва дарров асосий таркибга кирган Михаил Титов биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очди. Аммо меҳмонлар қаддини тезкор гол букмади ва 35-дақиқада Супачаи Чаиде мувозанатни тиклади. Бироқ, таиландликлар узоқ вақт қувониша олмадилар. Орадан икки дақиқа ўтиб Шаназар Тиркишовнинг узатмаси билан Ихлас Сапармаммедов жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда таиландлик футболчиларнинг барча уринишлари бесамар кетди, ўйиннинг 66-дақиқасида учинчи тўп уларнинг дарвозасига киритилди. Тиркишовнинг бурчакдан оширган узатмасидан Мекан Сапаров голга айлантирди.

D гуруҳининг яна бир учрашувида Шри-Ланка Тайванни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳдаги тақсимот қуйидагича: Туркманистон – 6 очко, Таиланд – 3 очко, Шри-Ланка – 3 очко, Тайван – 0 очко.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ