Қирғизистонда III Бишкек халқаро кинофестивалининг якунлари сарҳисоб қилинди. Ғолиблар номи 15 июнь куни кинофестивалнинг ёпилиш маросимида эълон қилинди, деб хабар беради республика Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизмати.
Умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион сом (17,1 минг доллар) бўлган халқаро танловда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:
✅ Энг яхши операторлик иши — «Қочқин», Болсунбек Таалайбек уулу (Қирғизистон);
✅ Энг яхши рол ижроси — «Сукунат шаҳри ҳайдовчиси», Тувшинбаяр Амартувшин (Мўғулистон);
✅ Энг яхши режиссёр — Сэнгэдорж Жанчивдорж, «Сукунат шаҳри ҳайдовчиси» (Мўғулистон);
✅ Энг яхши фильм учун Гран-при – «Сукунат фарёди», Те Мо Наинг (Мьянма).
KyrgyzBox танлови ғолиблари:
✅энг яхши фильм – «Ошиғим», Руслан Акун, Азиза Халбекова, Манас Калдаров;
✅ энг яхши режиссёр — Илгиз Қуватбек ва Шамилбек Бекбосун уулу, «Уч»;
✅ энг яхши актёрлик ўйини – Динара Багишпаева, «Аяш 4»;
✅Энг яхши оператор иши — Нурбек Мамбетисаев, «Кураш».
Соврин жамғармаси 1,5 миллион сом (17,1 минг доллар) бўлган Марказий Осиё мусобақасида:
✅ Энг яхши фильм учун Гран-при – «Мерган» – KyrgyzFilm, CityLab Production студияси, Чингиз Наринов (Қирғизистон);
✅ Аруан Анартай, «Joqtau» (Қозоғистон) энг яхши режиссёр деб топилди;
✅ Энг яхши актёрлик ўйини — Эрлан Толеутай, «Авель» (Қозоғистон);
✅ Энг яхши сценарий — Дастан Мадалбеков ва Айзада Бекбалаева, «От» (Қирғизистон).
Халқаро кинотанқидчилар федерациясининг FIPRESCI мукофотини кино танқиди нуқтаи назаридан энг яхши «Мерган» фильми учун Чингиз Норин (Қирғизистон) олди.
ℹ️ 12-15 июнь кунлари бўлиб ўтган кинофестивалда 30 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, мутахассислар томонидан 7 та маҳорат дарслари, шунингдек, ёш киноижодкорлар учун мукофот жамғармаси билан питчинг ўтказилди. Форумда 26 давлатдан вакиллар иштирок этди.