Тожикистон олимпия терма жамоасини грузиялик мутахассис бошқаради

Леван Хомерики. ТФФ матбуот хизмати фотосурати

Грузиялик мутахассис Леван Хомерики футбол бўйича Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда республика футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

51 ёшли мураббий қўл остида Тожикистон U-23 терма жамоаси 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш турнирига тайёргарликни бошлаб юборди ва 18 июнь куни Турсунзодада ҳиндистонлик тенгқурлари ва 24 июн куни Ҳисорда қирғизларга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Хомерики шу йилнинг март ойида Душанбега терма жамоа бош мураббийи, яна бир грузиялик мутахассис Гела Шекиладзенинг ёрдамчиси сифатида кўчиб ўтган ва у ҳам олимпия терма жамоаси билан ишлашни режалаштирган. Бироқ, масъулиятни тенг тақсимлашга қарор қилинган.

Шунингдек, Тожикистон олимпия терма жамоасига илк бор Туланинг «Арсенал» клуби футболчилари Ансор Хабибов ва Александр Мухин таклиф этилганини ҳам қайд этамиз.

Леван Хомерики — Бельгия ва Швейцария чемпионатларида тўп сурган собиқ ҳужумчи. У Тбилиси «Динамо»си таркибида уч марта Грузия чемпиони бўлган ва лиганинг энг яхши тўпурари сифатида тан олинган. Мураббий сифатида у Батумининг «Динамо» ва «Гурия» клублари ҳамда Грузия ёшлар терма жамоалари билан мустақил ишлаган. У УEФАнинг Pro мураббийлик лицензиясига эга.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ