Толиблар Россия терма жамоасини футбол ўйнашга таклиф қилди

Валерий Карпин. sportbox.ru сайти фотосурати

«Толибон»* ҳаракати вакили Афғонистон ва Россия терма жамоалари ўртасида футбол ўйинини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Афғонистон Саноат ва савдо вазири ўринбосари Аҳмадуллоҳ Зоҳид икки давлат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди.

«Мамлакатларимиз ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиш ташаббуси ҳақидаги маълумотни Спорт вазирлиги ва Футбол Федерациясига етказамиз. Бўлажак учрашувга ижобий муносабатдамиз. Афғонистон ўйин Россияда ўтказилиши ғоясини қўллаб-қувватлайди, шунингдек биз ҳам сизларни Афғонистонга таклиф қиламиз», — деди Зоҳид Санкт-Петербург халқаро Иқтисод форуми чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон терма жамоаси уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказмоқда. Россия терма жамоаси, агар рози бўлса, узоқ вақт давомида Афғонистонда ўйнаган биринчи хорижий жамоага айланиши мумкин.

Россия ҳукумати Украина ҳудудида махсус ҳарбий операция бошлагани туфайли ФИФА ва УEФА томонидан Россия терма жамоаси мусобақалардан четлаштирилди. Сўнгги бир неча йил ичида руслар фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказадилар ва ҳар доим ҳам тенг рақиблар билан эмас, масалан, Бруней, Сурия, Куба, Замбия ёки Гренада билан. Марказий Осиё жамоалари билан ҳам бир неча учрашувлар бўлиб ўтди. Бироқ, Россия терма жамоаси Афғонистон ҳам иштирок этаётган CAFA мусобақаларида, жумладан, жорий йил август-сентябрь ойларида бўлиб ўтадиган бўлажак турнирда иштирок этишдан икки марта бош тортди.

*«Толибон» ҳаракати бир қатор мамлакатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ