Китоб тумани ва Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади

Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Жорий йили Қашқадарё вилоятида 470 минг кишини иш билан таъминлаш, яна 150 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилган. Шу билан бирга, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, шунингдек, Китоб туманини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш бўйича улкан вазифа қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Қашқадарёда бандлик соҳасида ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Масалан, бир қанча туманларнинг кенг ҳудудларини туристик марказларга айлантириш мумкин. Дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, савдо шохобчаларининг пайдо бўлиши қўшимча иш ўринлари яратилишига олиб келади.

Мирзиёев таъкидлаганидек, шаҳрисабзликларнинг кўпчилиги уйида темирчилик билан шуғулланади. Шу муносабат билан у маҳаллий ҳокимликларга бир мақсад йўлида бирлашган одамлар учун микромарказ ташкил этиш ва бу тажрибани вилоятнинг бошқа туманларида ҳам кенг ёйиш бўйича топшириқлар берди.

Хорижда меҳнат қилаётган қашқадарёликлар юқори даромадли ишлар билан банд бўлиши учун Қарши давлат университетида камида 100 нафар ўқитувчини немис, япон, корейс тили бўйича малакасини ошириш, камида 10 минг одамни хорижий тилга ўқитиш, хорижда кам даромад топаётган фуқароларимизни ўзимизда ишли қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда вилоятнинг ишга солинмаган энг катта захираси, бу – унинг суғориладиган, яйлов ва ўрмон ерлари экани таъкидланди.

Ўтган йили вилоят фермерлари томонидан 43 триллион сўмлик (3,4 миллиард доллар) маҳсулот етиштирилди. Аммо барча ер участкалари тўлиқ ўзлаштирилса, бу жараёнга илм-фан ва инновациялар жалб этилса, бир неча йил ичида бу кўрсаткични бемалол 100 триллионга (8 миллиард долларга яқин) ошириш мумкин. Ўтган йили вилоят фермерлари томонидан 43 триллион сўмлик (3,4 миллиард доллар) маҳсулот етиштирилди. Аммо барча ер участкалари тўлиқ ўзлаштирилса, бу жараёнга илм-фан ва инновациялар жалб этилса, бир неча йил ичида бу кўрсаткични бемалол 100 триллионга (8 миллиард долларга яқин) ошириш мумкин.

Шу боис, яйлов ва ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилувчи акциядорлик жамияти мақомига эга алоҳида жамият ташкил этилмоқда. Компанияга дастлабки босқичда 100 миллион доллар берилади. Компаниянинг ўзи ҳам 500 миллион доллар инвестиция олиб келади. Бу маблағлар ҳисобига компания икки йилда вилоятдаги камида 200 минг гектар яйлов ва ўрмон ерларига сув чиқариб, лазерли текислаб, сув тежовчи технологиялар жорий қилади. Бундан ташқари, вилоятда чорвачилик, картошкачилик, мева-сабзавот ва бошқа экинлар етиштириш каби соҳаларни ривожлантириш режалаштирилган.

Ёшлар ўртасида ишсизлик масаласига ҳам эътибор қаратилди. Зеро, бугунги кунда Қашқадарёда 5,5 минг шундай инсон бор. Бундан ташқари, ҳар йили 36,5 минг нафар университет битирувчиси меҳнат бозорига киради. Муаммони ҳал қилиш учун «Ёшлар бизнеси», диплом эгалари учун эса «Келажакка қадам» дастурини ишга туширишга қарор қилинди. Охирги лойиҳа 13 мингга яқин кишини қамраб олади. Вилоятнинг 5 мингдан ортиқ аҳолиси қишлоқ хўжалиги корхоналарида иш билан таъминланади.

Президент жорий йил охиригача 3,5 миллиард долларлик сармоя жалб этиш вазифасини қўйди. Режанинг бандларидан бири Муборакдаги газни қайта ишлаш заводи ёнида инновацион саноат зонасини ташкил этиш бўлади. Бу ерда 200 гектар майдонда нефть-кимё, электротехника, робототехника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида бешта йирик лойиҳа жойлаштирилади. Бундан ташқари, улар кластер тизими асосида ишлайди.

Давлат раҳбари вилоятда «Ислоҳотлар штаби» ташкил этилишини ҳам маълум қилди. Қолаверса, Мирзиёев минтақадаги ўзгаришлардан хурсанд. Агар илгари Қашқадарё кўп жиҳатдан нефть-газ ва кимё саноатига қарам бўлган бўлса, ҳозирда тўқимачилик, қурилиш, мебель, электротехника саноати фаоллашди. Минтақада беш йил ичида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш имконияти мавжуд. Президент, айниқса, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ