Қирғизистоннинг «Барс» клуби Крестинин истеъфосидан сўнг саккиз нафар россиялик билан хайрлашди

"Барс" ФК матбуот хизмати фотосурати

Россиялик олти нафар легионер ва мураббийлар штабининг икки нафар азоси «Барс» футбол клубини тарк этмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Россиялик футболчилар Всеволод Ермаков, Виталий Запрудских, Тимофей Костенко, Никита Лисенко, Алексей Соловьёв, Рустам Халназаров, шунингдек, германиялик қирғизистонлик Николай Давидов билан шартномалар бекор қилинди. Жамоани тарк этаётган мураббийлар штаби азолари россияликлар Игорь Кудренко ва Кирилл Крестининдир.

Бундан олдин жамоа бош мураббийи Александр Крестинин истефога чиққанди.

Жамоада ҳали клубда ўйнашда давом этадиган бир қанча россиялик футболчилар қолган. «Фарғона» маълумотларига кўра, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Кирилл Крестининга қолиш таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини берган.

«Барс» футбол клуби жорий мавсум бошланишидан аввал ташкил этилган бўлиб, яна учта жамоа қатори Қирғизистон олий лигаси иштирокчилари рўйхатига киритилган. Клубни жамоани шакллантирган Александр Крестинин бошқарган. Мутахассиснинг сўзларига кўра, унда футболчиларни саралаш учун бор-йўғи уч ҳафта бор эди. Айни пайтда «Барс» биринчи даврадан сўнг чемпионлик даъвосини илгари сурмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ