Қозоғистон президенти Конституциянинг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади

t.me/aqorda_resmi фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари ҳуқуқ-тартибот идораларининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради унинг матбуот хизмати.

Бўлажак амнистия 15 мингдан ортиқ маҳкумни қамраб олади. Уларнинг икки мингга яқини қамоқдан қайтади, қолганларининг жазо муддати қисқартирилади. Гап енгил ва ўртача оғирликдаги жиноятларни содир этган шахслар, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалар: болали аёллар, қариялар, вояга етмаганлар ва бошқа фуқаролар ҳақида кетмоқда.

«Бу йўлдан адашган одамлар томон қўйилган катта қадам бўлиб, уларнинг жамиятга тезроқ қайтишига ёрдам беради. Ал-Фаробий таъбири билан айтганда, меҳр-мурувват эзгу халқнинг ажралмас фазилатидир», — деди Тўқаев. — Мазкур акт давлат қонунни бузган шахсдан юз ўгирилмаслиги, балки унинг тузалиш йўлига киришига кўмаклашаётганидан далолатдир».

Шу билан бирга, Президент бу бир марталик чора экани, «тизимли ечим эмаслиги», бугунги кунда жазони ижро этиш тизимини жиддий ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлади.

«Масалан, айрим мамлакатларда жазо муддатини ўтаётган шахслар «қамоқ муддатини қисқартириш учун кредит» олиши, малака ошириши, спорт ва маданий тадбирларда иштирок этиши мумкин. Ҳукумат Бош прокуратура билан биргаликда бу масалани атрофлича ўрганиши керак. Илғор хорижий тажрибани ўрганинг, маҳаллий мутахассисларни жалб этинг», — дея топшириқ берди президент.

Шунингдек, у қозоғистонлик ишбилармонларни жазони ижро этиш муассасаларида турли ишлаб чиқариш корхоналарини очиш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.

Қозоғистонда 30 августда Конституция куни нишонланади. Мажилис 11 июнь куни амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилган эди. Тахминларга кўра, бунинг ҳисобига ҳукумат йилига қарийб 5 миллиард тенге (9,7 миллион доллар)ни оптималлаштиришга эришади ва бу маблағни жазони ижро этиш тизимини молиялаштириш, шунингдек, халқаро ҳуқуқий меъёрларни амалга ошириш, жумладан, камерали типдаги қамоқхоналарга ўтишга йўналтириши мумкин.

30 август куни Қозоғистонда Конституция куни нишонланади. 11 июнь куни парламент қуйи палатаси мажлисида амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар таклиф этилаётган амнистияга тааллуқли бўлмаган шахсларни алоҳида муҳокама қилганлар. Улар орасида коррупцияда айбланиб судланганлар, шунингдек, маст ҳолатда транспорт бошқариши оқибатида бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлган ҳайдовчилар ҳам бор. Шунингдек, гиёҳванд моддаларни сақлаш учун судланганлар амнистияга тушмайди.

Тахминларга кўра, амнистия ҳукуматга йилига қарийб 5 миллиард тенге (9,7 миллион доллар)ни оптималлаштириш ва бу маблағни жазони ижро этиш тизимини молиялаштириш, шунингдек, халқаро ҳуқуқий меъёрларни амалга ошириш, жумладан, камера типидаги қамоқхоналарга ўтиш имконини беради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ