Тожикистон ҳукумати афғон қочқинларига 15 кун ичида мамлакатни тарк этиш мажбурияти билан ултиматум қўйди. Бу ҳақда Khaama Press бир неча манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари афғон муҳожирларини ҳибсга олиш ва мажбуран депортация қилиш кампаниясини бошлаган. Сўнгги кунларда ҳар куни, хусусан, Душанбенинг Ваҳдат ва Рудакий туманларида ўнлаб эркаклар ҳибсга олинмоқда. Кўпинча одамлар тўғридан-тўғри иш жойларидан олиб кетилади ва оилаларига хабар бермасдан, тезда Афғонистонга жўнатилади. Бундай чоралар ҳатто расмий яшаш рухсатномасига эга ва иммиграция ишлари бўйича қарорни кутаётганларга нисбатан ҳам қўлланилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қайтишга мажбур бўлганлар тақдиридан жиддий хавотир билдирган. Улар толиблар* назоратидаги Афғонистонда репатриантларнинг зўравонлик, таҳдид ва ҳатто суддан ташқари қатлга учраётгани ҳолатлари ҳужжатлаштирилганидан хабар беришади. Собиқ давлат хизматчилари ва фаоллар айниқса ҳимоясизлигича қолмоқда.
Тожикистонда 13 мингдан ортиқ афғон фуқаролари истиқомат қилади, уларнинг аксарияти собиқ давлат хизматчилари, ҳарбий хизматчилар ва Афғонистондаги собиқ ҳукуматига алоқадор одамлардир. 2021 йил августида толиблар ҳокимиятни эгаллаганларидан сўнг, улар таъқиблардан қутулиш учун ватанларини тарк этишга мажбур бўлишган. Энди депортация таҳдиди остида уларнинг хавфсизлиги яна сўроқ остида қолмоқда: Афғонистонга қайтиш одамларни зўравонлик, таъқиб ва ҳатто судсиз жазоларга дучор қилиши мумкин.
Тожикистон ҳаракатлари минтақадаги умумий тенденцияга тўғри келади: Эрон ва Покистон ҳам сўнгги ойларда афғон қочқинларини депортация қилишни кучайтириб, ҳар куни минглаб афғонларни юртига қайтариб юбормоқда. Бу мамлакатлар расмийлари, одамлар ҳаётига хавф остида қолиши ва халқаро мажбуриятларнинг бузилишига қарамай, муҳожирлар сонини камайтиришга қатъий қарор қилганлигини намойиш этишмоқда.
Аввалроқ ОАВ Тожикистон ҳукумати ўнлаб афғон қочқинларини депортация қилаётгани ҳақида бир неча бор хабар берганди. Ўтган йил декабрь ойида Тожикистондаги афғон муҳожирлари қўмитаси раҳбари Мусаввир Баҳодурий қочқинларни Афғонистонга депортация қилиш бўйича сўнгги актни изоҳларкан, тожик ҳукумати афғонларнинг депортация қилинишини республикада яшаш қоидаларига риоя қилмаётгани билан изоҳлайди ва бу билан ўзини оқлашга уринади, деган. Жумладан, афғонлар «ноўрин соқол қўйиш, бегона кийим кийиш ва жамиятда ноўрин хатти-ҳаракатлари, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, жамиятда зиддиятли вазиятлар ва низолар келтириб чиқариш, ижтимоий тармоқларда сиёсий баҳс-мунозаралар ўтказиш, экстремизм ва динни тарғиб қилиш, расмий ҳужжатсиз ишлаганлик ва одамларни ҳақорат қилгани» учун депортация қилинмоқда.
Ўтган йил декабрь ойида Тожикистондаги афғон муҳожирлари қўмитаси раҳбари Мусаввир Баҳодурий Тожикистон ҳукумати афғонларнинг депортация қилинишини республикада қолиш ва яшаш қоидаларига риоя қилмаслик билан оқлашини айтган эди. Жумладан, улар «ноўрин соқол қўйиш, бегона кийим кийиш, жамиятда номақбул хатти-ҳаракатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, жамиятда зиддиятли вазиятлар ва низолар келтириб чиқариш, ижтимоий тармоқларда сиёсий баҳс-мунозаралар ўтказиш, экстремизм ва динни тарғиб қилиш, расмий ҳужжатсиз ишлаганлик ва одамларни ҳақоратлаш» учун депортация қилинади.
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси камида икки марта Тожикистон ҳукуматини афғон қочқинларини депортация қилишни тўхтатишга ҳамда уларни ҳимоя қилишга оид халқаро стандартлар ва мажбуриятларга риоя қилишга чақирганди.
*9 июль ҳолатига кўра, «Толибон» ҳаракати Россияда террорчи сифатида тан олинган ташкилотлар рўйхатида қолмоқда.