Жорий йилнинг 15-21 июль кунлари Термиз полигонида «Ҳамкорлик-2025» рус-ўзбек тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Марказий ҳарбий округнинг 201-базасининг аскар ва офицерлари машғулотлар ўтказиладиган жойга етиб борган, деб хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирликнинг таъкидлашича, армия бўлинмалари ҳарбий ва махсус техника колонналарида «Термиз» полигонида марш юришган. Улар Тожикистон ва Ўзбекистон тоғлари орқали 300 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган.
«Шахсий таркиб БТР-82А зирҳли транспортёрлари, УРАЛ ва КАМАЗ автобилларида паст-баланд тоғ серпантин йўлларилари ва тор участкаларни енгиб ўтишган», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Амалий тадбирлар давомида ҳарбий контингентлар томонидан давлат чегарасини бузган ноқонуний қуролли тузилмаларнинг кичик гуруҳларини аниқлаш ва йўқ қилишда бўлинмаларни назорат қилиш амалиёти ўтказилади.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, «Ҳамкорлик-2025» тадбирларида Россия қўшинлари контингентининг асосини тоғ ва ҳужум бўлинмалари, мобил электрон уруш гуруҳлари, разведкачи учувчисиз учиш аппаратлари ва FPV-дрон экипажлари ташкил этади. Бундан ташқари, машғулотларда Ми-24 ҳужум вертолётларида авиация гуруҳи экипажлари иштирок этади.
201-ҳарбий база Тожикистоннинг Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. Бу Россиянинг четдаги энг йирик ҳарбий иншоотидир. Базага мото қуролли, танк, артиллерия, разведка бўлинмалари, шунингдек, ҳаво мудофааси, РКБ (радиоцион, кимёвий, биологик) ҳимоя ва алоқа бўлинмалари киради.