Туркманистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Яздурсун Гурбанназарова ўз фаолиятига доир ҳисоботни эълон қилди, унда эришилган ютуқлар қаторида янги қамоқхоналар қуриш бўйича тавсиялар, канализацияни тозалашда ёрдам бериш ва қўшимча бюрократик тартибларни жорий этиш бўйича таклифлар келтирилган. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.
Ҳисобот 2024 йил якунлари бўйича тайёрланган. Нашрга кўра, унда 2024 йили Омбудсман 382 ёзма мурожаатдан атиги 22 тасини (6 фоиз) қаноатлантиргани айтилади. Нотўғри тўлдирилган ва такрорий мурожаатлар ҳисобга олинмаган ҳолда 151 таси кўриб чиқилиб, атиги 22 таси (16,7%) бўйича ижобий қарор қабул қилинган. 140 та ҳолатда мазмунан кўриб чиқиш ўрнига фуқароларга ҳуқуқий ҳимоя чоралари тушунтирилган хатлар юборилган.
Қандирилган мурожаатлардан:
👉 саккизтаси фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларга оид,
👉 тўрттаси — меҳнат масалаларига оид,
👉 биттаси — таълим олиш ҳуқуқига оид,
👉 иккитаси — ижтимоий таъминотга оид,
👉 биттаси — уй-жой масалалари бўйича 59 та ёзма ва 30 та оғзаки мурожаатдан.
Коллектив мурожаатлар асосан Дашогуз, Лебап ва Мари вилоятларидан келиб тушган. Газ, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ барча мурожаатлар ушбу вилоятлардан юборилган. Дашогуз ва Лебап вилоятларидан барча мурожаатларнинг тахминан учдан икки қисмини миграция масалалари ва барча шикоятларнинг учдан икки қисмини меҳнат қонунчилик бузилиши бўйича аризалар ташкил қилган.
Ечилган ҳолатлар орасида қуйидагилар ажралиб туради:
✅ Омбудсман Байрамали шаҳридаги MR-E/16 қаттиқ тартибли колонияга ташриф буюриб, маҳкумлар сонининг кўплиги, шунингдек, санитария ва меҳнат меъёрлари бузилишини тан олган. Ечим сифатида у янги қамоқхоналар қуришни таклиф қилган;
✅ ногиронлар ва кексалар учун интернат уйларида сув, идиш-товоқ ва касбий этика қоидаларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган. Текширувдан сўнг шароитлар яхшиланган, масъул ходимлар ишдан бўшатилган;
✅ Лебап вилояти аҳолисининг иш ҳақи тўланмаганлиги ҳақидаги жамоавий шикояти: маблағлар мурожаатдан бир йил ўтиб ўтказилган;
✅Дашогуз вилоятида Омбудсман мурожаатидан сўнг электр тармоқлари таъмирланган, Ашхободда эса канализация тиқилиб қолиши бартараф этилган.
Turkmen.news ҳисоботдаги қуйидагиларга эътиборни қаратади:
▶️ адолатсиз ҳукмларни таҳлил қилинмаган, қийноқлар, маҳбуслар ёки сиёсий маҳбусларнинг ўлими ҳақида сўз юритилмаган;
▶️ сўз, матбуот ва сиёсий эркинликлар бузилиши, шунингдек, сайлов жараёнида ҳуқуқлар бузилиши тўғрисидаги шикоятлар ҳақида маълумотлар йўқ;
▶️ этник ва диний озчиликлар муаммолари, шу жумладан камситиш ва она тилида таълим етишмаслиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтилади;
▶️ аёллар ва болалар ҳуқуқлари асосан ижобий нуқтаи назардан тасвирланган, лекин оиладаги зўравонликдан ҳимояланиш ёки алимент ундириш ҳақида гапирилмаган;
▶️ Мажбурий меҳнат, жумладан, пахта теримидаги болалар меҳнати муаммоси деярли кўриб чиқилмаган.
Гурбанназарова ҳуқуқлар риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, ҳужжат айланишини яхшилаш, янги лавозим йўриқномалари ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни тавсия қилади.