Тошкент, Исломобод ва Кобул Трансафғон темир йўлига доир келишувни имзолади

Келишувни имзролаш маросими. ariananews.af сайти фотосурати

Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон Термиз-Найбобод-Майданшаҳр-Логар-Харлачи темир йўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш бўйича ҳукуматлараро доиравий битим имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Битим 17 июль куни Кобулда уч давлат Ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги уч томонлама саммитда имзоланган. Ҳужжатни Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Махкамов, Покистон Темир йўллари вазири Муҳаммад Ҳаниф Аббосий ва Афғонистон муваққат ҳукуматида Жамоат ишлари вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Исо Сани имзолади.

Маршрут 2023 йил июль ойида Исломободда иштирокчи давлатлар вакиллари томонидан келишилган. Техник-иқтисодий асосни тайёрлаш билан боғлиқ ишларнинг буюртмачиси халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш стратегияси бўйича уч томонлама лойиҳа идораси бўлади. У 2023 йил май ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган, Кобул ва Исломободда филиалларига эга.

▶️ Трансафғон темир йўли лойиҳаси 17 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Афғонистон Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сиражуддин Ҳаққоний ўртасида бўлиб ўтган учрашувда асосий мавзу бўлди. Саидов, хусусан, сўнгги бир йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 3 баробар ошганини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Афғонистон, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва турли соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболли ва бутун минтақа учун манфаатлидир. У Ўзбекистон афғон молиявий активларини музлатиш, қочқинлар муаммосини ҳал қилиш, Афғонистонни минтақавий ва халқаро платформаларга қўшиш тарафдори эканини тасдиқлади.

Ўз навбатида, Ҳаққоний Ўзбекистон кўрсатаётган «холис ният, конструктив ҳамкорлик ва биродарлик руҳини» юқори баҳолади, темир йўл лойиҳасининг стратегик аҳамиятини таъкидлади ва унинг бутун минтақада иқтисодий ўсишни рағбатлантириш салоҳиятини таъкидлади.

ℹ️ 2018 йили илк бор таклиф этилган Трансафғон темир йўли лойиҳаси Ўзбекистон Термизини Афғонистоннинг Мозори Шариф ва Кобул шаҳарлари билан, сўнгра Покистоннинг Пешовар шаҳарлари билан боғлашни мақсад қилган. Темир йўл қурилиши тугаллангач, Марказий Осиё ва Араб денгизи ўртасида тўғридан-тўғри қуруқлик йўли Афғонистон ҳудуди орқали 700 километрдан кўпроққа чўзилилади. Лойиҳанинг қиймати дастлаб 5 миллиард долларга баҳоланган, кейинроқ 7 миллиард долларга тузатилган. Лойиҳани амалга оширишнинг мумкин бўлган вариантларидан бири бу — build — operate — transfer (қуриш-ишлаш-ўтказиш) форматидаги давлат-хусусий шерикликдир.

Лойиҳа Россия, Эрон ва халқаро молия институтлари томонидан маъқулланди. Бу йўналиш Марказий Осиёдан Покистон портларига юкларни етказиб бериш вақтини бир неча ҳафтадан бир неча кунгача қисқартириши кутилмоқда.