«НеМолчи.kz» фонди раҳбари Дина Тансари Черногорияда сиёсий қочқин мақомини олди

voxpopuli.kz сайти фотосурати

Қозоғистонда фирибгарлик бўйича жиноий ишда айбланаётган «НеМолчи.kz» фонди раҳбари Дина Тансари (Смаилова) Черногорияда халқаро ҳимоядаги шахс мақомини олди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида хабар берди.

Унинг турмуш ўртоғи Алмат Муҳамеджонов ҳам худди шундай мақомга эга бўлган. Уларнинг иши бўйича тергов икки йилдан ортиқ давом этган. Эндиликда оила яшаш, тиббий ва юридик ёрдам олиш, ишга жойлашиш ва таълим олиш, келажакда эса – паспорт олиш ва бошқа давлатларга саёҳат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тансари 2023 йили Қозоғистонни тарк этган. Ўшанда республика Ички ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида ҳуқуқ ҳимоячисига қарши олтита жиноий иш, жумладан, иккита фирибгарлик иши бўйича тергов олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Вазирликнинг иддао қилишича, Смаилова ва унинг эри қозоғистонликлардан шахсий картасига пул йиғишган, шахсий эҳтиёжларига сарфлашган, маблағнинг озгина қисмини фонд харажатларига йўналтиришган.

Бундан ташқари, тергов маълумотларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси фуқаролар ҳақида ёлғон маълумот тарқатиб, уларни зўравонликда асоссиз айблаган ва ўтказилган текширувлар бу гапларни рад этган.

2023 йил 27 декабрдан бошлаб Смаилова ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш идоралари порталидаги жиноий қидирувда бўлган маълумотлар базасига киритилган. У раҳбарлик қилаётган «НеМолчи.kz» фонди ўравонлик қурбонлари – асосан аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатади. Ташкилот қозоғистонликларнинг хайрия маблағлари эвазига фаолият юритади. Смаилова бир неча бор жиноий таъқибни ўзининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлаган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди